Ўзбекистон

Тошкент метросида яна поезд бузилиб қолди

Метрополитен яна узр сўраш билан кифояланди.

Тошкент метросида яна поезд бузилиб қолди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон бекатидаги ҳаракат таркиби бузилиб қолгани тўғрисидаги хабарлар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан “Тошкент метрополитени” ДУК расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, бугун соат 08:48 да «Ўзбекистон» бекатидан ҳаракатланиши лозим бўлган ҳаракат таркибида техник жиҳатдан носозлик кузатилган. Шу боисда ҳам йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида электропоезд машинисти томонидан барча йўловчилар бекатга туширилган ҳамда юзага келган носозликни аниқлаш ҳамда бартараф этиш мақсадида бу ҳаракат таркиби текширув йўлаги томон ҳаракатлантирилган. Шундан сўнг, орадан 3 дақиқа вақт ўтиб, ортдан келган ҳаракат таркиби бекатдаги йўловчиларни олиб манзиллари томон олиб кетган.

 

“Ҳозирги вақтда йўналишдаги поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда. Келтирилган ноқулайликлар юзасидан узр сўраймиз”, дейилади хабарда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чилонзор йўналишининг Миллий боғ-Новза перегони эстакасида ҳаракатланаётган 29-сонли ҳаракат таркибида ҳам йўловчилар оқими кўп бўлгани боис техник носозлик ҳолати кузатилганди.

Ичимлик суви таъминоти вақтинча узилади: кўчалар рўйхати эълон қилинди

Ичимлик суви таъминоти вақтинча узилади: кўчалар рўйхати эълон қилинди

Тошкентдаги айрим кўчалар ва турар жой мажмуаларида 19 октябрдан 20 октябргача ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Саида Мирзиёева Марко Рубиони Самарқандда кутиб олди

Саида Мирзиёева Марко Рубиони Самарқандда кутиб олди

Бу АҚШ Давлат котибининг Марказий Осиёга илк ташрифи экани қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги янги кўприкни бориб кўрди

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги янги кўприкни бориб кўрди

Самарқанд марказини “Ширин” массиви билан боғловчи замонавий кўприк қурилмоқда.

Ўзбекистон ва АҚШ муносабатлари: Марказий Осиё жаҳон матбуоти диққат марказида

Ўзбекистон ва АҚШ муносабатлари: Марказий Осиё жаҳон матбуоти диққат марказида

Марко Рубионинг Ўзбекистонга ташрифи халқаро нашрларда ёритилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Президентга мажмуани ривожлантириш, зиёрат туризмини кенгайтириш ва алломанинг илмий меросини дунёга тарғиб қилиш ишлари ҳақида ахборот берилди.

Марко Рубио: “Ўзбекистон билан ҳамкорлик биз учун муҳим”

Марко Рубио: “Ўзбекистон билан ҳамкорлик биз учун муҳим”

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга ташрифи арафасида нега айнан ҳозир, дунёда инқирозлар авж олган бир пайтда Самарқандга йўл олгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Самарқандда халқаро тадбирлар: айрим йўлларда ҳаракат чекланади

Самарқандда халқаро тадбирлар: айрим йўлларда ҳаракат чекланади

18–22 октябрь кунлари халқаро тадбирлар сабаб шаҳарга кириш йўллари ва 16 та марказий кўчада транспорт ҳаракати вақти-вақти билан чекланади.

Ўйинчоқ ичидан гашиш чиқди: аёл ушланди

Ўйинчоқ ичидан гашиш чиқди: аёл ушланди

Гиёҳванд модда Тошкентга олиб кетилаётган бўлган.