Ўзбекистон

Тошкент шаҳрида қурилиш объектларида экологик назорат кучайтирилди: 70 нафар қурувчи жавобгарликка тортилди

Назоратлар давомида сув пурковчи ускуналар, ювиш майдончалари ва кўкаламзорлаштириш ишлари текширилди.

Тошкент шаҳрида қурилиш объектларида экологик назорат кучайтирилди: 70 нафар қурувчи жавобгарликка тортилди

 

Тошкент шаҳрида махсус ишчи гуруҳлар томонидан кучайтирилган назорат тадбирлари давомида қурилиш объектларида 3.01.02-23-сонли “Қурилишда хавфсизлик техникаси” шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши текширилди.

 

Мазкур тадбирлар экологик вазиятни яхшилаш, қурилиш жараёнида санитария-гигиена талабларига қатъий амал қилинишини таъминлашга қаратилган. Текширувлар давомида ҳар бир объектнинг амалдаги ҳолати ўрганилиб, қуйидаги жиҳатлар назорат қилинди:

  • қурилиш майдонида чанг кўтарилишини камайтириш учун сув пурковчи ускуналар ўрнатилиши ва доимий ишлатилиши;
  • объектга кириш-чиқиш йўлакларида ювиш воситалари ва дезинфекция майдончалари мавжудлиги;
  • юк ва енгил автотранспорт воситаларининг тозаланган ҳолда ҳудуддан чиқиши;
  • ер майдонларида чангланиш хавфини камайтирувчи профилактик тадбирлар.

 

Ўрганиш жараёнида, 60 та қурилиш объектида ҳавога кўтарилаётган чанг ва қум заррачаларини бартараф этиш бўйича талаблар бузилгани, 47 та объект майдонининг 25 фоизи кўкаламзорлаштирилмаганлиги аниқланган.

 

Мазкур қоидабузарликларни бартараф этиш юзасидан:

  • 35 та ёзма кўрсатма берилди;
  • 24 объектда сув пуркагич ускуналари ўрнатилди;
  • 47 объектда автотранспорт воситаларини ювиш ҳовузлари барпо этилди;
  • 68 нафар шахс огоҳлантирилди;
  • 70 нафар қурувчи ташкилот вакиллари маъмурий жавобгарликка тортилди.

 

Ушбу ишлар экологик барқарорликни таъминлаш, шаҳар аҳолиси учун соғлом муҳит яратиш ва қурилиш жараёнларида масъулиятни ошириш мақсадида амалга оширилмоқда. Назорат тадбирлари қатъий давом этади.

custom img

Тошкентда суд қароридан норози эркак дарахтга чиқиб олди

У пастга туширилгач, Олий суд раиси томонидан қабул қилиниб,мурожаати белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун расмийлаштирилган.

custom img

“Ташаббусли бюджет”да 47 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди

Мазкур лойиҳалар учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағларидан жами 18,2 млрд сўм ажратилди.

custom img

Ўзбекистонда поездлар кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади

Йўловчилардан поездлар белгиланган жадвалдан кеч келиши, манзилга кеч етиб бориши ҳақида шикоятлар келиб тушган.

custom img

Тошкент ва Сирдарёда “Умра” зиёрати билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Ҳайдовчилар учун жарима баллари бўйича имтиёзлар борлиги айтилди

Ҳайдовчи 12 ой давомида умуман жарима баллари олмаса, кейинги биринчи қоидабузарлик учун жарима баллари қўлланилмайди.

custom img

Қашқадарёда 9 мингдан ортиқ фуқаронинг уй-жойига эгалик ҳуқуқи тан олинди

Бугунги кунга қадар 100 мингдан ортиқ кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилган.

custom img

“Менинг боғим” дастури доирасида ҳар бир лойиҳага  400 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилади

Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирида иштирок этди.

custom img

Тошкентда Қурилиш вазирлиги бош мутахассиси пора билан ушланди

У Юнусободдаги уйларни бошқа бошқарув компаниясига ўтказиб бериш эвазига 2200 доллар талаб қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"