1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент вилоятини ривожлантириш вазифалари юзасидан ўтказилган йиғилишда бир қатор рақамларга эътибор қаратилди.

Тошкент вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди

 

Тошкент вилоятида қишлоқ ерлари Андижондан 1,5 карра кўп. Лекин, етиштириладиган маҳсулот ҳажми бир хил. Вилоятда 1 гектардан ўртача даромад Андижондан 2 карра, Наманган ва Фарғонадан 1,5 баравар, Бухородан 1,3 бараварга кам.

 

Сўнгги уч йилда вилоятдаги 21 минг гектар ер деҳқончилик учун 51 минг нафар аҳолига берилди. Лекин, йил бошидан бор-йўғи 72 миллион долларлик мева-сабзавот экспорт бўлди. Бу – ўтган йилгидан кам.

 

Вилоятдаги самарасиз 2 минг 200 гектар боғ ва токзор ҳисобига йилига 10 миллион доллар экспорт йўқотилаяпти. Сув тежовчи технология бўйича Тошкент вилояти энг охирги ўринларда.

 

Бу борада вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича биринчи ўринбосари Б.Алимбеков Тошкент вилояти қишлоқ хўжалигидаги имкониятлардан фойдалана олмагани, тайёр қилиб берилган тизимни ишлата олмагани учун лавозимидан озод этилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика