Ўзбекистон

Наманганда гўшт етиштириш ҳажми оширилади

Тўрақўрғонда 35 миллион долларлик чорвачилик лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Наманганда гўшт етиштириш ҳажми оширилади

 

Президент Шавкат Мирзиёев Тўрақўрғон туманида жойлашган “Наманган қўйчилик кластери” фаолияти билан танишди.

 

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 29 январдаги “Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилган.

 

Умумий қиймати 35 миллион доллар бўлган кластер 10 гектар ер майдонида уч босқичда ташкил этилмоқда.

 

Биринчи босқичда хориждан 15 минг бош наслдор қўй олиб келинади. Иккинчи босқич якунида чорва сонини яна 35 минг бошга етказиш режалаштирилган. Лойиҳа доирасида юқори маҳсулдор «Арашан», «Ҳисор» ва «Аделбай» зотларини маҳаллий шароитга мослаштириш кўзда тутилган.

 

Замонавий парвариш технологиялари ва илмий ёндашув асосида гўшт етиштириш ҳажми ва сифатини ошириш мақсад қилинган. Технологик ҳисоб-китобларга кўра, 40–50 килограмм вазндаги қўйларни интенсив боқиш орқали уларнинг вазни уч ойда 100 килограммгача етказилади. Натижада ҳар бир бош қўйдан 60–70 килограммгача соф гўшт олиш имконияти яратилади.

 

Лойиҳа тўлиқ қувватга чиққач, вилоятда йилига 35–40 минг тонна сифатли гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Шу билан бирга, 280 та доимий иш ўрни яратилади ҳамда 95 та кам таъминланган оила вакилларининг бандлиги таъминланади.

 

Мажмуа таркибида замонавий логистика хизматлари, ветеринария ва сервис шохобчалари, шунингдек, маҳсулотларни тўғридан-тўғри сотиш учун савдо нуқталари ҳам ташкил этилади. Бу эса узлуксиз кластер тизимини шакллантиришга хизмат қилади.

 

Президент ушбу лойиҳа тажрибасини чорвачилик тармоғини ривожлантириш, ички бозорни сифатли гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда аҳоли бандлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаб, уни кенг оммалаштириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"