Ўзбекистон

Тошкентда инсон ҳуқуқлари ва қамоқда сақлаш жойларини бошқариш бўйича уч кунлик халқаро тренинг ўтказилмоқда

Буюк Британия Метрополитен полицияси кўмагида қамоқда сақлаш жойларини бошқариш бўйича халқаро тажрибалар муҳокама қилинмоқда.

Тошкентда инсон ҳуқуқлари ва қамоқда сақлаш жойларини бошқариш бўйича уч кунлик халқаро тренинг ўтказилмоқда

 

22 июнь куни пойтахтдаги Инсон ҳуқуқлари уйида “Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартлар ва қамоқда сақлаш жойларини бошқаришнинг илғор амалиёти” мавзусида уч кунлик халқаро тренинг ўз ишини бошлади.

 

Мазкур тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази, ЙХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси ҳамда Ички ишлар вазирлигининг қўшма ҳамкорлик лойиҳаси доирасида, шунингдек 2025–2026 йилларга мўлжалланган ЙХҲТ лойиҳаларини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” асосида ташкил этилмоқда. Тренинг жараёнига Буюк Британиянинг Метрополитен полицияси идораси ҳам амалий кўмак ва эксперт иштироки билан жалб этилган.

 

Тадбирнинг асосий мақсади — ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида фаолият юритаётган ходимларнинг қамоқда сақлаш ва вақтинча ушлаб туриш жойларида инсон ҳуқуқларига риоя этиш, қийноқлар ва шафқатсиз муомалаларнинг олдини олиш ҳамда халқаро стандартларни амалиётга жорий этиш бўйича касбий салоҳиятини оширишдан иборат.

 

Тренингнинг очилиш маросимида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, академик Акмал Саидов, ЙХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси офисининг халқаро маслаҳатчиси Эндрю Юрковский, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари Мансур Сатторов, шунингдек БМТнинг Қийноқларнинг олдини олиш бўйича қуйи қўмитаси раиси ўринбосари, халқаро эксперт Элина Штайнарте иштирок этди.

 

Маърузачилар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қийноқларни олдини олиш ва қамоқда сақлаш тизимини инсонпарварлик тамойиллари асосида такомиллаштириш борасида халқаро ҳамкорликнинг аҳамиятини алоҳида таъкидладилар. Шунингдек, Ўзбекистонда сўнгги йилларда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар ижобий баҳоланди.

 

Тренинг давомида иштирокчилар қамоқда сақланаётган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир халқаро-ҳуқуқий асослар, жумладан БМТнинг Қийноқларга қарши конвенцияси, унинг Факультатив протоколи ҳамда “Мандела қоидалари” билан батафсил таништирилмоқда.

 

Шунингдек, қамоқда сақлаш жойларида инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича халқаро кафолатлар — адвокатга мурожаат қилиш ҳуқуқи, тиббий ёрдам олиш имконияти, оила аъзоларини хабардор қилиш тартиби, ушлаб туриш жараёнини тўлиқ ҳужжатлаштириш ва ҳисобдорлик механизмлари каби амалий жиҳатлар ҳам кўриб чиқилмоқда.

 

Буюк Британия Метрополитен полицияси вакиллари Филипп Майкл Эндрюс ва Жон Нортон Данторн томонидан қамоқда сақлаш ва вақтинча ушлаб туриш жараёнларини бошқариш бўйича илғор тажрибалар тақдим этилди. Улар тергов жараёнида инсон ҳуқуқларини таъминлаш, шаффофликни кучайтириш ҳамда ички назорат тизимларининг самарадорлиги юзасидан ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

 

Тренингнинг биринчи кунида иштирокчилар учун интерактив машғулотлар ташкил этилиб, қийноқлар ва шафқатсиз муомалаларнинг юзага келиш хавф омиллари, уларнинг олдини олиш механизмлари ҳамда амалий вазиятлар асосида таҳлиллар ўтказилди.

custom img

Тошкент аэропортида  йўловчилар багажидан вино шишаларига яширилган қарийб 7 кг мефедрон аниқланди

Йўловчилар Бангкокдан келаётган бўлган.

custom img

Фермер хўжаликларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби белгиланди

Унга кўра, “Солиқ-сервис” АЖнинг ҳудудий бўлимлари айрим фермер хўжаликларига бухгалтерия ва ҳисобот хизматларини бепул кўрсатади.

custom img

Эҳтиёжманд оилаларга “свет” ва газ учун 6 ойда 92,1 млрд сўм компенсация тўланди

Бунда базавий меъёр доирасидаги тариф билан ундан ошган қисм учун белгиланган нарх ўртасидаги фарқ қоплаб берилади.

custom img

Шарбат қутисига яширилган 3,15 кг наркотик моддалар топилди

Гиёҳвандлик воситалари 20 та ўрамда болалар шарбат қутиси ичига яширилган.

custom img

“Ўзбекистон қўлёзма меросида тарихий шахслар” китоб-альбомининг янги нашри чоп этилмоқда

Нашрга XIII–XVIII асрларга оид 185 та ноёб миниатюра ва 20 дан ортиқ янги тарихий шахс тасвирлари киритилди.

custom img

Ҳибсда сақланаётган Одилхон қори оғир жудоликка учради

Одилхон қори дафн маросимида иштирок этмаган.

custom img

Билим, ҳамжиҳатлик ва 5 минг қадам: экология қурултойининг иккинчи куни қандай ўтди?

Қашқадарёда халқаро экология қурултойи доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонга 7,7 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди

Жорий йилнинг дастлабки етти ойида туристик хизматлар экспорти 56 фоизга ошиб, 3,895 миллиард долларга етган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"