Жаҳон

“Биз қарамликдан халос бўлишимиз керак” — Нетаняху

Бош вазир Исроил ўзининг мустақил қурол ишлаб чиқариш тизимини яратиши кераклигини таъкидлади.

“Биз қарамликдан халос бўлишимиз керак” — Нетаняху

 

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху мамлакат мудофаа саноатини мустақил ривожлантириш ва қурол-яроғ масаласида АҚШга қарамликни камайтириш зарурлигини маълум қилди деб хабар берди ТАСС.

 

Ғарбий Соҳилда курсантлар билан учрашув чоғида сўзга чиққан ҳукумат раҳбари америкалик ҳамкорларнинг кўмагини юқори баҳолашини таъкидларкан, Исроил ўзининг мустақил қурол ишлаб чиқариш тизимини шакллантириши лозимлигини қайд этган.

 

“Америкалик дўстларимизнинг қўллаб-қувватлашини чуқур қадрлайман, бироқ биз қарамликдан халос бўлишимиз ва ўзимизнинг мустақил қурол ишлаб чиқариш тизимимизни яратишимиз керак. Ўз қуролларимизни ишлаб чиқаришимиз зарур”, — деган Нетаняху.

 

Бош вазирнинг таъкидлашича, Исроил ҳозирда Эрон ва унинг минтақадаги иттифоқчилари билан қарама-қаршилик шароитида бўлиб, мамлакатнинг келажакдаги хавфсизлиги ва салоҳияти ўз кучига таяниш даражасига боғлиқ.

 

Нетаняху 3 май куни Исроил мудофаа саноатини ривожлантириш мақсадида кейинги ўн йил ичида мудофаа бюджетини 350 миллиард шекелга, яъни қарийб 115 миллиард долларга ошириш режалаштирилаётганини ҳам эслатиб ўтган.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"