Жаҳон

АҚШ Эрон нефтига нисбатан санкцияларни 60 кунга бекор қилди

АҚШ молия вазири Скотт Бессент Теҳрон Ҳормуз бўғозида эркин транзитни таъминлашга ваъда берганини билдирди.

АҚШ Эрон нефтига нисбатан санкцияларни 60 кунга бекор қилди

 

АҚШ Молия вазирлиги Эрон нефти, нефть-кимё маҳсулотлари ва нефть маҳсулотлари билан боғлиқ айрим операциялар учун 60 кунлик вақтинчалик умумий лицензия берди. Қарор Швейтсариянинг Бюргенсток шаҳрида АҚШ ва Эрон ўртасида ўтказилган музокаралардан сўнг қабул қилинган.

 

АҚШ молия вазири Скотт Бессент маълум қилишича, берилган лицензия 2026 йил 21 августга қадар амал қилади. Унга кўра, Эрон нефти, нефть-кимё маҳсулотлари ва нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш, етказиб бериш ҳамда сотиш билан боғлиқ айрим операцияларни амалга оширишга рухсат берилади.

 

Шунингдек, ҳужжат АҚШ санкцияларига дучор бўлган айрим кемалар билан боғлиқ битимларни ҳам қамраб олади. Тўловларни АҚШ долларида, жумладан Эрон ҳукумати ёки санкцияланган айрим субъектлар фойдасига амалга ошириш имконияти назарда тутилган.

 

Бироқ лицензия Шимолий Корея, Куба ва Россия назорати остидаги Украина ҳудудларида яшовчи шахслар иштирокидаги битимларга татбиқ этилмайди ҳамда бошқа амалдаги чекловларни бекор қилмайди.

 

Скотт Бессентнинг таъкидлашича, мазкур қарор музокаралар давомида эришилган келишувлар доирасида қабул қилинган. Унинг қайд этишича, Теҳрон Ҳормуз бўғози орқали эркин кемалар қатновини таъминлаш ва МАGАТE инспекторларининг мамлакатга киришига рухсат бериш бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олган.

 

Бироқ АҚШ ва Эрон ўртасидаги мулоқотда воситачилик қилган Қатар ва Покистон томонидан эълон қилинган қўшма баёнотда МАGАТE инспекторларининг қайтиши ёки Ҳормуз бўғозининг очилиши бўйича аниқ мажбуриятлар тилга олинмаган.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"