Ўзбекистон

Тошкент вилоятида ички ишлар ходимлари резина таёқдан фойдаланиб, фуқарога жисмоний куч ишлатди

Эркак пичоқ билан ҳеч бир сабабсиз нотаниш фуқаронинг қорин қисмига пичоқ билан зарба берган

Тошкент вилоятида ички ишлар ходимлари резина таёқдан фойдаланиб, фуқарога жисмоний куч ишлатди

 

Ижтимоий тармоқларда «Ғишт кўприк божхона пости олдида фуқаро Ички ишлар ходимларига пичоқ билан ҳужум қилди» мазмунли хабарлар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси батафсил маълумот берди.
 

Унга кўра, аниқланишича, 7 июль куни, Тошкент тумани ҳудуди, «Ғишт кўприк» божхона пости олдида, Сирдарё вилоятида яшовчи 1965 йилда туғилган фуқаро, ҳеч бир сабабсиз, йўл ёқасидан ҳаракатланиб кетаётган, ўзига бегона бўлган 40 ёшли фуқаронинг қорин қисмига, ёнида бўлган пичоқ билан тўсатдан зарба бериб, тан жароҳати етказган.

 

Натижада воқеа содир бўлган ҳудудда хизмат олиб бораётган Тошкент вилояти ИИББ ППХ ходимлари ушбу шахснинг олдига бориб, ундан зудлик билан ҳаракатларини тўхтатишни талаб қилганларида, фуқаро ходимларга ва атрофдаги бошқа фуқароларга ҳам қўлидаги пичоқ билан ташланиб, таҳдид қилган.

 

«Ходимлар ушбу шахсни, атрофдаги бошқа фуқароларга ҳам шикаст етказишини олдини олиш мақсадида, хизматда фойдаланиш учун бириктирилган махсус резина таёғини ишлатиб, жисмоний куч қўллаган ҳолда фуқарони қўлга олишган ва зарарсизлантирилган. Жароҳатланган фуқаро ходимлар томонидан тезлик билан шифохонага олиб борилган», — дейилади Тошкент вилояти ИИББ хабарида.
 

 

Ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, гумонланувчи фуқаронинг руҳий ҳолати юзасидан психологик экспертиза тайинланган.

Ичимлик суви таъминоти вақтинча узилади: кўчалар рўйхати эълон қилинди

Ичимлик суви таъминоти вақтинча узилади: кўчалар рўйхати эълон қилинди

Тошкентдаги айрим кўчалар ва турар жой мажмуаларида 19 октябрдан 20 октябргача ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Саида Мирзиёева Марко Рубиони Самарқандда кутиб олди

Саида Мирзиёева Марко Рубиони Самарқандда кутиб олди

Бу АҚШ Давлат котибининг Марказий Осиёга илк ташрифи экани қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги янги кўприкни бориб кўрди

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги янги кўприкни бориб кўрди

Самарқанд марказини “Ширин” массиви билан боғловчи замонавий кўприк қурилмоқда.

Ўзбекистон ва АҚШ муносабатлари: Марказий Осиё жаҳон матбуоти диққат марказида

Ўзбекистон ва АҚШ муносабатлари: Марказий Осиё жаҳон матбуоти диққат марказида

Марко Рубионинг Ўзбекистонга ташрифи халқаро нашрларда ёритилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Президентга мажмуани ривожлантириш, зиёрат туризмини кенгайтириш ва алломанинг илмий меросини дунёга тарғиб қилиш ишлари ҳақида ахборот берилди.

Марко Рубио: “Ўзбекистон билан ҳамкорлик биз учун муҳим”

Марко Рубио: “Ўзбекистон билан ҳамкорлик биз учун муҳим”

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга ташрифи арафасида нега айнан ҳозир, дунёда инқирозлар авж олган бир пайтда Самарқандга йўл олгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Самарқандда халқаро тадбирлар: айрим йўлларда ҳаракат чекланади

Самарқандда халқаро тадбирлар: айрим йўлларда ҳаракат чекланади

18–22 октябрь кунлари халқаро тадбирлар сабаб шаҳарга кириш йўллари ва 16 та марказий кўчада транспорт ҳаракати вақти-вақти билан чекланади.

Ўйинчоқ ичидан гашиш чиқди: аёл ушланди

Ўйинчоқ ичидан гашиш чиқди: аёл ушланди

Гиёҳванд модда Тошкентга олиб кетилаётган бўлган.