Ўзбекистон

Тошкентда 100 дан ортиқ экологик меъёрларни бузган хўжалик фаолияти тўхтатилди

4,8 мингдан ортиқ объект ўрганилиб, ҳавони ифлослантирувчи манбалар бўйича қатъий чоралар белгиланди.

Тошкентда 100 дан ортиқ экологик меъёрларни бузган хўжалик фаолияти тўхтатилди

 

Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятида экологик хавфсизлик талабларига риоя этмаган 106 та хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти вақтинча тўхтатилди. Шунингдек, дудбуронлардан фойдаланиш қоидаларини бузган 58 та иссиқхона хўжалигига нисбатан маъмурий жарима қўлланилди.

 

Бу чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 февралдаги 59-Ф-сон фармойиши ижроси доирасида амалга оширилмоқда. Фармойишда пойтахт ва вилоят ҳудудларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, чиқиндиларни камайтириш ҳамда зарарли газ ва тутун чиқишини назорат қилиш бўйича аниқ вазифалар белгиланган.

 

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Бош прокуратура ҳамда Тошкент шаҳри ва вилояти ҳокимликлари томонидан 300 дан ортиқ мутахассислардан иборат ишчи гуруҳлар тузилди. Улар томонидан 4 869 та объект ўрганилиб, шундан 595 таси иссиқхона хўжаликлари, 2 265 таси ижтимоий соҳа объектлари, 1 998 таси эса саноат ва қурилиш корхоналарини ташкил этди.

 

Текширувлар натижасида айрим хўжаликларда зарарли кимёвий, физик ва биологик моддаларнинг ҳавога чиқарилиши, шунингдек, экологик меъёрларга зид фаолият юритиш ҳолатлари аниқланди. Ҳар бир қонунбузилиш бўйича тегишли чоралар кўрилди: 106 хўжалик фаолияти вақтинча тўхтатилди, 58 иссиқхона жаримага тортилди, 387 ҳолат бўйича расмий огоҳлантириш хатлари юборилди.

 

Экологик назорат тадбирлари мунтазам давом эттирилмоқда. Мазкур ишлар пойтахт ва вилоятларда ҳавонинг сифатини яхшилаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда барқарор экологик муҳитни таъминлашга қаратилган.

custom img

Қашқадарёда 9 мингдан ортиқ фуқаронинг уй-жойига эгалик ҳуқуқи тан олинди

Бугунги кунга қадар 100 мингдан ортиқ кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилган.

custom img

“Менинг боғим” дастури доирасида ҳар бир лойиҳага  400 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилади

Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирида иштирок этди.

custom img

Тошкентда Қурилиш вазирлиги бош мутахассиси пора билан ушланди

У Юнусободдаги уйларни бошқа бошқарув компаниясига ўтказиб бериш эвазига 2200 доллар талаб қилган.

custom img

Жиззахда жамоат транспортида 1 апрелдан тўлов учун нақд пул қабул қилинмайди

АТТО орқали тўлов амалга оширилганда йўлкира 2100 сўмни ташкил этади.

custom img

Ўзбекистонда интернетсиз мобил алоқа тариф режалари жорий этилиши мумкин

Мобил алоқа операторлари томонидан интернет трафигисиз тариф режаларини таклиф этиш мажбурий бўлиши мумкин.

custom img

Тошкент вилоятида 4 нафар эгизак туғилди

Тошкент вилояти ИИББ ходими 2 нафар ўғил ва 2 нафар қизнинг отаси бўлди.

custom img

Ўзбекистонда Экологик комиссиянинг ваколатлари бутун республика миқёсида кенгайтирилди

Комиссиянинг номи “Республика махсус комиссияси” деб ўзгартирилиб, фаолияти 2027 йил 1 мартга қадар узайтирилди.

custom img

Наманганда паррандачилик соҳасида 50 млн долларлик йирик лойиҳа амалга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида иқтисодий ривожланиш, туризм, қишлоқ хўжалиги ҳамда инфратузилма лойиҳаларини кенгайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"