1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда 2,2 млрд сўмлик яроқсиз дорилар аниқланди

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Тошкентда 2,2 млрд сўмлик яроқсиз дорилар аниқланди

Тошкент шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда хусусий корхона масъул шахслари ва бошқалар Юнусобод тумани 15-мавзесидаги манзилида жойлашган нотурар бинода умумий баҳоси 2,2 млрд сўмлик яроқлилик муддати ўтган дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганликлари аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

 

Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика