Тошкентда метроларнинг қатнов интервали қисқартирилди
Жумладан, Чилонзор йўналишида поездлар 1,5 дақиқа оралиқ вақт билан ҳаракатланади.

Тошкентда метро поездларининг қатнов интервали қисқартирилди.
Қайд этилишича, таълим муассасаларида ўқув жараёнлари бошланганидан сўнг метрополитендан фойдаланувчи йўловчилар сони биринчи ўқув кунида қарийб 520 мингни ташкил этди. Бу эса ўтган август ойининг кунлик йўловчилар сонига нисбатан 180 минг (53 фоиз) йўловчига кўп.
Шуларни ҳисобга олган ҳолда йўловчилар оқимини назоратга олиш, хизмат сифатини ошириш мақсадида метрополитеннинг йўналишларида қатнов интервали тиғиз вақтларда қисқартирилди.
Жумладан:
Чилонзор йўналиши - 1.5-2 дақиқа;
Ўзбекистон йўналиши - 3-4 дақиқа;
Юнусобод йўналиши - 5 дақиқа;
Ерусти ҳалқа метро йўналиши - 7-8 дақиқа этиб белгиланди.
“Метродан доимий тарзда фойдаланувчи йўловчилар тўловни банк ва транспорт карталари орқали амалга оширишса, ўз вақтларини тежашлари ҳамда касса олдидаги тирбандликни максимал даражада камайтиришига замин яратади”, — дейилади хабарда.







