Ўзбекистон

Тошкентда 2 млрд сўмлик гиёҳванд модда мусодара қилинди

Ўтказилган тезкор тадбирда 3,7 кг гиёҳванд модда аниқланиб, савдосининг олди олинди.

Тошкентда 2 млрд сўмлик гиёҳванд модда мусодара қилинди

 

Тошкент шаҳрининг Янги ҳаёт туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, фуқаро Ш.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган. Текширув жараёнида ошхона шкафи ичидан гугурт қутиларига жойланган жами 82 дона қадоқ, шунингдек, икки дона пакетда ўсимликсимон модда аниқланган.

 

Бундан ташқари, 60 дона кичик қадоқ, музлаткичнинг пастки қисмидан эса пакетларга ўралган 10 дона қора рангли ва 90 дона скотч бўлакларига ўралган қора модда топилган. Шунингдек, икки дона пакет ичидан пластилинсимон, жигарранг ва ўткир ҳидли модда ҳам аниқланган.

 

Дастлабки суриштирувларга кўра, гумонланувчи ушбу гиёҳвандлик воситаларини сотиш мақсадида алоҳида қадоқлаб, ўз хонадонида тайёрлаб келган.

 

Ҳодиса жойидан тўрт дона тарози, шунингдек, гиёҳванд моддаларни тайёрлашда фойдаланилган қозон ва чўмич ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

 

Барча топилмалар белгиланган тартибда ҳужжатлаштирилиб, ички ишлар бўлимининг навбатчилик қисмига топширилган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Маълумотларга кўра, хонадондан жами 3 килограмм 755 грамм гиёҳвандлик воситалари аниқланган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 2 миллиард 29 миллион сўмга баҳоланган. Натижада аҳолига тарқатилиши мумкин бўлган 18 минг 755 дона қадоқдаги гиёҳванд модданинг олди олинди.

custom img

Ўзбекистонда марокаш чигирткаси тарқалмоқда

Чигиртка пайдо бўлган ҳудудларда кузатув ва назорат кучайтирилиб, кимёвий ишлов бериш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Фарғоналик ота фарзандига 1 млрддан ортиқ алимент тўлади

Шу тариқа боланинг 18 ёшга тўлгунига қадар тўланиши лозим бўлган моддий таъминоти тўлиқ қопланиб, ижро иши тамомланган.

custom img

Андижонда МИБ орқали қидирувдаги машина топилди

Айни пайтда автомашина хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилган.

custom img

Сирдарёда солиқ қарзи эвазига электромобил хатланди

Ҳозирда хатланган мулкни баҳолаш ва аукцион савдосига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

custom img

Қибрайда кредит қарзи сабаб гаровдаги уй сотилди

Маълум бўлишича, фуқаро 302 млн кредит қарзини тўламай келган.

custom img

Марказий банк онлайн кредитларни расмийлаштиришни чеклади

Шунингдек, номига фирибгарлар онлайн кредит олган фуқаролардан тўлов ундириш тўхтатилади.

custom img

Қашқадарёда бозор раҳбари пора билан ушланди

У савдо дўконини тадбиркорнинг номига расмийлаштириб бериш учун пул талаб қилган.

custom img

Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлаш бўйича Президент қарори қабул қилинди

Ижтимоий тармоқларда #Mustaqillik35 ва #Uzb35 хештеглари остида тарғибот акциялари бошланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"