Ўзбекистон

Тошкентда қора рўмол ўраб юрган йигит ушланди

Шайхонтоҳур туманида 19 июнь куни  жамоат жойида юзини таниб бўлмас даражада ёпиб юрган йигит ушланди.

Тошкентда қора рўмол ўраб юрган йигит ушланди

Маълумотларга кўра, "Чорсу" бозори олдида қора рўмол кийган, аёл кўринишидаги шахс ўз ҳаракати орқали шубҳа уйғотгани учун туман ИИБ ходимлари томонидан тўхтатилган. Сўнг шахсига аниқлик киритиш мақсадида туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимига олиб борилган.

 

Текширув вақтида ушбу шахс Тошкент вилояти Бўка туманида яшовчи 22 ёшли Б.П. (эркак) экани аниқланган.

 

Суриштирув давомида у 2023 йил октябрь ойида Россиянинг Москва шаҳрига ишлаш мақсадида кетиб, 2024 йил 17 июнда қайтгани, 19 июнь куни "Чорсу" бозори томонга айланиш мақсадида келгани маълум бўлган.

 

"У ИИБ ходимлари томонидан тўхтатилиб текширилганда қонуний талабга бўйсунмай, фаол қаршилик кўрсатган. Суриштирув давомида фуқаро ёшлик чоғидан буён аёлларга хос кийинишга қизиқиб, кўча-кўйда овоз тонини майин қилиб, аёллар овозига ўхшатиб гапириши, вақти-вақти билан бурқа-ҳижоб ўраб юриши аниқланди", — дейилади хабарда.

 

Ҳолат юзасидан йигитга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194- (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик), 195- (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) ҳамда 184−4-моддалари (жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган кўринишда бўлиш)га асосан хужжатлар расмийлаштирилган.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.

Жиззахда солиқ қарзи сабаб иккита BYD хатланди

Жиззахда солиқ қарзи сабаб иккита BYD хатланди

Қарздорлик бартараф этилмаган тақдирда, машиналар аукционда сотилади.

Поршень ва автомобиль эҳтиёт қисмлари орасидаги наркотиклар: икки киши ушланди

Поршень ва автомобиль эҳтиёт қисмлари орасидаги наркотиклар: икки киши ушланди

Сурхондарёда наркотик моддаларни автомобиль эҳтиёт қисмларига яшириб олиб кириш ва қабул қилиб олиш билан боғлиқ ҳолат фош этилди.