Тошкентдаги “мойка”да ёнғин чиқди
Ҳолат юзасидан ФВБ маълумот берди.

Қайд этилишича, ёнғин ҳолати метрополитеннинг Технопарк - Яшнобод бекатлари оралиғига яқин бўлган ҳудудда (бирламчи маълумотларга кўра автомобилларни ювиш жойи) содир бўлган.
Ҳозирда бу ҳолат тегишли масъуллар томонидан бартараф этилган бўлиб, метрополитен ҳаракатига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган ва йўналишдаги поездлар ҳаракати белгиланган жадвал асосида ташкиллаштирилган.







