Тошкентдаги подстанцияда ёнғин чиқди
Ҳолат юзасидан ФВБ маълумот берди.

Бугун, 11 апрель куни соат 13:20 да Яшнобод тумани Мавлоно Риёзий кўчасида жойлашган подстанцияда ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 13:27 да етиб бориб, ёнғин соат 13:41 да ўчирилган.
Айтилган манзилда подстанция ҳудудидаги трансформатор кабеллари ёниб зарарлангани аниқланди.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.







