Тошкентдаги ЙТҲ муштлашувга айланиб кетди
Оқибатда бир киши тан жароҳати олган.

Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Кобальт ва Ласетти ҳайдовчилари ўртасида муштлашув содир бўлгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ахборот хизмати маълумот берди.
Кеча, 1 сентябрь куни соат 15:45 ларда Яшнобод туманининг Авиасозлар ва Қорасув кўчалари кесишмасида 34 ёшли Кобальт ҳайдовчиси Б.Н. ҳамда 26 ёшли Ласетти ҳайдовчиси Ш.У. майда тўқнашув содир этган. Шундан сўнг тўқнашув сабаб йўл ҳаракати қатнашчилари ўртасидаги жанжал муштлашувга айланиб кетган.
Ҳодиса оқибатида Кобальт йўловчиси 36 ёшли Б.Н. тан-жароҳатлари олиб, шифохонага мурожаат қилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.








