Жаҳон

Трамп Куба билан боғлиқ вазият сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди

АҚШ Президентининг фикрича, Гавана АҚШга душман деб ҳисобланган давлатлар — Россия, Хитой, Эрон, шунингдек Ҳамас ва Ҳизбуллоҳ каби трансмиллий гуруҳлар билан ҳамкорлик қилмоқда.

Трамп Куба билан боғлиқ вазият сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди

Оқ уй томонидан эълон қилинган ижро фармонида қайд этилишича, Куба Республикасидаги вазият АҚШ миллий хавфсизлиги ва ташқи сиёсатига “ғайриоддий ва фавқулодда таҳдид” сифатида баҳоланмоқда. Бу ҳақда Риа новости нашри хабар берди.

 

Фармонда Президент Доналд Трамп Куба ҳукумати Қўшма Штатларга зарар етказувчи ва хавф туғдирувчи чоралар кўраётганини таъкидлаган. Унинг фикрича, Гавана АҚШга душман деб ҳисобланган давлатлар — Россия, Хитой, Эрон, шунингдек Ҳамас ва Ҳизбуллоҳ каби трансмиллий гуруҳлар билан ҳамкорлик қилмоқда.

 

Ҳужжатда қайд этилишича, миллий фавқулодда ҳолат доирасида янги тариф тизими жорий этилиши мумкин. Унга кўра, Кубага тўғридан-тўғри ёки билвосита нефть етказиб берувчи давлатлардан импорт қилинадиган маҳсулотларга қўшимча божлар қўллаш назарда тутилмоқда.

 

Доналд Трампнинг таъкидлашича, Венесуэладан нефть етказиб бериш тўхтатилганидан сўнг Куба иқтисодий жиҳатдан оғир аҳволга тушган. АҚШ раҳбари орол давлати ҳозирда ёқилғи ва молиявий ресурслар бўйича чекланган ҳолатда эканини ва “қулаш арафасида” турганини билдирган.

 

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ҳам Қўшма Штатлар Кубада сиёсий ўзгаришлар бўлишидан манфаатдор эканини айтиб, автократик бошқарувдан воз кечиш Вашингтон манфаатларига мос келишини таъкидлаган.

 

Мазкур фармон билан АҚШ Кубага нисбатан иқтисодий ва сиёсий босим чораларини кучайтириш имкониятини ўзида сақлаб қолмоқда.

custom img

АҚШнинг яна бир F-35 самолёти уриб туширилгани маълум қилинди

Учувчи кучли портлаш туфайли самолётни ташлаб чиқа олмаган.

custom img

Россияда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди

Ҳодиса оқибатида 22 киши жароҳатланган, йўловчилар деразалар орқали эвакуация қилинган.

custom img

АҚШ–Исроил ва Эрон уруши давом этмоқда: қурбонлар сони ортмоқда

Яқин Шарқда давом этаётган можаро оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони маълум қилинди.

custom img

Республикачи сенаторлар Трампнинг NATO'дан чиқиш режасига қатъий қаршилик билдирди

Сенаторлар АҚШнинг NATO'дан чиқиши Россия ва Хитой манфаатларига хизмат қилишини айтмоқда.

custom img

Эронда АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида дунёдаги энг мураккаб муҳандислик иншоотларидан бири вайрон бўлди

Ушбу иншоот мамлакатдаги йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бўлиб, муҳандислик нуқтаи назаридан мураккаб конструкция сифатида баҳоланган.

custom img

Эрон можарони тугатиш учун воситачилар орқали шартларини тақдим этди

Бир қатор давлатлар воситачилик қилаётган бўлсада, ҳозирча музокараларда ижобий натижа кузатилмаган.

custom img

Эрон АҚШ ва Исроил таслим бўлмагунча урушни давом эттиришини маълум қилди

Теҳрон ҳарбий кампания белгиланган мақсадларга эришилгунга қадар тўхтатилмаслигини билдирди.

custom img

Ўзбекистонда Президент Халқ қабулхонаси ташкил этилади

Мазкур Халқ қабулхоналарида муаммолар жойида ҳал қилиниб, мурожаатлар таҳлили олиб борилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"