1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Трампнинг президентлик сайловида Байденни мағлуб этишга ишончи комил

Собиқ АҚШ етакчиси ўз имкониятини баҳолади.

Трампнинг президентлик сайловида Байденни мағлуб этишга ишончи комил

 

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп 2024 йилги президентлик сайловларида амалдаги давлат раҳбари Жо Байденни мағлуб этиш имконияти 100 фоизга яқин эканлигига ишонишини айтди.

 

Трамп, шунингдек, республикачилар орасида у билан рақобатлаша оладиган ҳеч кимни кўрмаётганини айтди.

 

АҚШда президентлик сайлови 2024 йилнинг ноябрига белгиланган. Трамп 2022 йил ноябрида президентлик учун курашга киришишини эълон қилди. Байден эса апрель ойида сайлов кампанияси веб-сайтини ишга тушириш орқали иккинчи муддатга номзодини қўйишини расман эълон қилди. Агар у қайта сайланишга муваффақ бўлса, иккинчи президентлик муддати бошида у 82 ёшга тўлади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика