Жаҳон

Туркия лимон экспортини вақтинча тўхтатишга қарор қилди

Бунга совуқ об-ҳаво ва ички талаблар сабаб бўлган.

Туркия лимон экспортини вақтинча тўхтатишга қарор қилди

 

Туркия 8 апрелдан бошлаб хорижга лимон етказиб беришни вақтинча тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда Туркия Савдо вазирлиги хабар берди, қарор эса Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги билан биргаликда қабул қилинган. Лимон экспортининг тўхтатилиши совуқ об-ҳаво ва ички талабни ҳимоя қилиш, шунингдек, етказиб бериш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

 

Туркия Савдо вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги пайтларда Ўртаер денгизи бўйидаги Адана, Мерсин шаҳарлари ва Хатай вилоятларида совуқ об-ҳаво шароитлари кузатилган, бу эса экспортни вақтинча тўхтатишга олиб келган.

 

Ўзбекистон, 2024 йилда 3,9 миллион доллар қийматидаги 16,5 минг тонна лимон импорт қилган. Шундан 10 024 тонна лимон Туркиядан келган. Ўзбекистон Туркиядан энг кўп лимон импорт қилган давлатлар орасида биринчи ўринда туради.

 

2024 йилда Туркия, умумий ҳисобда, 1 миллион 639 минг тонна цитрус меваларини хорижга жўнатган. Россия, 375 миллион доллар қийматидаги экспорт ҳажми билан биринчи ўринда туради, ундан кейин Ироқ, Украина, Руминия ва Полша жой олган.

custom img

Қирғизистонда Рамазон ҳайити 20 март куни нишонланади

Қарор Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар муфтийлари фатвоси асосида қабул қилинган.

custom img

Энергия инқирози фонида Покистонда мактаблар ёпилади ва иш ҳафтаси қисқартирилади

Давлат харажатларини камайтириш доирасида амалдорлар маоши қисқартирилиб, хизмат транспортидан фойдаланиш чекланади.

custom img

Пентагон раҳбари Эронга қарши зарбалар кучайтирилишини маълум қилди

Операцияда кўплаб қирувчи ва бомбардимончи самолётлар жалб қилинади.

custom img

Туркияда қулаган ракета Эрон билан боғлиқ эмас — Эрон ТИВ

Анқара ҳаво ҳудуди бузилишига қарши чоралар кўришини маълум қилди.

custom img

Эрон миллий футбол жамоаси мураббийи Австралиядан бошпана сўради, жамоа Эронга қайта олмайди — CNN

Аввалроқ  Эрон миллий жамоасининг беш нафар бошқа футболчисига Австралия ҳукумати гуманитар визалар берган эди.

custom img

Германиянинг Иорданиядаги ҳарбий базаси Эрон ракеталари зарбасига учради — Spiegel

Немис ҳарбийлари жойлашган казармалар зарбага учраган, улар ҳужум пайтида бошпаналарда бўлган, ҳеч ким жабрланмаган.

custom img

Эрондаги мактабга АҚШ ракетаси зарба бергани аниқланди

Вашингтон бу ҳалокатли ҳужумга АҚШ жавобгар бўлиши мумкинлигини, аммо мактаб атайин нишонга олинмаганини маълум қилган.

custom img

Тожикистон Президенти Эрон олий раҳбарига табрик йўллади

Имомали Раҳмон Россия Президенти Владимир Путин ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевдан кейин Мужтабо Хоманаийни табриклаган учинчи давлат раҳбари бўлди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"