Туркиянинг жануби-ғарбий соҳилида содир бўлган 5,8 магнитудали зилзила оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна 69 киши турли даражада жароҳат олди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Али Ерликая "Х" ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Вазирнинг айтишича, ҳалок бўлган 14 ёшли бола ваҳима ҳужуми оқибатида ҳаётдан кўз юмган. 69 киши орасида баландликдан сакраганлар ҳам бўлиб, улардан 46 нафари шифохонага ётқизилган. Шунингдек, шаҳарда катта вайронагарчиликлар аниқланмаган.
Зилзила Мармара денгизи яқинидаги Муғла вилоятида маҳаллий вақт билан соат 02:17 да юз берди. Унинг эпицентри денгиздан 10,43 км узоқликда, 67,91 км чуқурликда жойлашган. Зилзила Муғла ва унга туташ вилоятларда кучли сезилган. Губернатор İдрис Акбıйикнинг сўзларига кўра, фақатгина баландликдан сакраганлар сони 11 нафарни ташкил қилган.


