1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Туркияда Бе-200 самолётида ҳалок бўлган ҳарбийлар вафотидан сўнг тақдирланди

Россия Президенти Владимир Путин Туркияда ёнғинларни ўчиришга ёрдам берган россиялик ҳарбий хизматчиларни "Жасорат" ордени билан тақдирлаш ҳақидаги фармонга имзо чекди.

Туркияда Бе-200 самолётида ҳалок бўлган ҳарбийлар вафотидан сўнг тақдирланди

Улар Бе-200 амфибия самолётида қўниш чоғида ҳалокатга учраган эди. Бу ҳақда Кремль сайти хабар берди.
Aввалроқ Путин қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирганди.

Шунингдек, у Туркия Президенти Режеп Таййиб Эрдоғанга самолёт бортида бўлган Туркия фуқароларининг ўлими муносабати билан таъзия изҳор этган.

- Ишончим комилки, бу жасур одамлар хотираси Россияда ҳам, Туркияда ҳам абадий бўлиб қолади, - деган Путин.

Эслатиб ўтамиз, Туркиядаги ёнғинларни ўчириш учун юборилган Бе-200 самолёти 14 август куни қулаб тушган эди. Бортдаги барча ҳарбийлар ҳалок бўлган, улар рус ҳарбийлари, шу жумладан, афсонавий учувчи Евгений Кузнецов ва турк қутқарувчиларидир.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика