1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Туркияда соғлиги ёмонлашиб,оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Фуқаро назоратчи шифокор ҳамроҳлигида Ўзбекистонга олиб келинди.

Туркияда соғлиги ёмонлашиб,оғир аҳволда қолган  ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

 

Ўзбекистон фуқароси Ф. Я. 2025 йил июль ойида ишлаш мақсадида Туркия Республикасининг Истанбул шаҳрига келиб, Арнауткўй туманидаги қурилиш объектларида кунлик тартибда меҳнат қилиб келган.

 

2025 йил 29-центабр куни иш жараёнида унинг соғлиғи ёмонлашиб, Арнауткўй давлат шифохонасига жойлаштирилган. Даволаниш жараёнидан сўнг, фуқаронинг ҳозирги соғлиқ ҳолати инобатга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикаси Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Миграция агентлигининг Туркиядаги вакиллиги томонидан зарур ташкилий ва амалий ёрдам кўрсатилди.

 

Натижада, мазкур идоралар кўмагида фуқаро назоратчи шифокор ҳамроҳлигида Ўзбекистонга қайтарилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика