UFC турнирларда Россия байроқларидан фойдаланишга рухсат берди
Тақиқни Дана Уайт бекор қилган.

Ultimate Fighting Championship (UFC) халқаро ташкилоти раҳбари Дана Уайт жангчиларнинг UFC турнирларида ўз мамлакатлари байроқларидан фойдаланишига қўйилган тақиқ бекор қилинганини маълум қилди. Қарор Россия вакилларига ҳам тегишли.
"Байроқлар қайтиб келмоқда. Мен Мексика Мустақиллик кунида таътилда эдим ва байроғим йўқлиги мени ақлдан оздирди. Ва байроқларни қайтаришимиз керак деб ўйладим", - дейди Уайт.
Эслатиб ўтамиз, UFC Украинадаги вазият туфайли турнирларда кескинлик юзага келмаслиги учун 2022 йилнинг баҳорида мамлакат байроқларини бекор қилган.







