Жаҳон

Украинада қанча одам бедарак йўқолгани очиқланди

Шу билан бирга бу маълумотлар ҳали тўлиқ эмаслиги айтилмоқда.

Украинада қанча одам бедарак йўқолгани очиқланди

 

Украинадаги ҳарбий можаро даврида 15 минг одам бедарак йўқолди. Бу ҳақда бедарак йўқолган шахслар бўйича халқаро комиссия (ICMP) маълум қилди

 

Гаагада жойлашган ушбу ташкилот Болқон яриморолидаги урушлардан кейин тузилган. Июль ойида унинг Киевда офиси очилди. Бундан кўзланган мақсад — Украинага бедарак йўқолганлар бўйича ҳужжатларни тузиш ва уларни қидиришда ёрдам бериш.

 

ICMP'нинг Европа бўйича директори Метью Холлидейнинг сўзларига кўра, қанча одам мажбуран кўчирилгани, Россия томонидан ҳибсда сақланаётгани, оиласидан айрилгани, бедарак йўқолганларнинг қанчаси тирик экани маълум эмас. Ташкилот вакили низо якунлангандан кейин ҳам бу одамларни қидириш учун йиллар кетишини таъкидлаган.

 

"Рақамлар ва Украина ҳозир тўқнаш келаётган муаммолар жуда катта. Ҳозирда энг муҳими имкон қадар кўпроқ одамларнинг тақдирига аниқлик киритиш", — деган Холлидей.

custom img

Арманистон ҳукумати истеъфога чиқади — Пашинян

2 августдан янги парламент фаолият бошлайди, шундан сўнг Арманистонда янги ҳукумат шакллантирилади.

custom img

“Энди бизнинг навбатимиз” — АҚШ Эронга яна зарба берди

Вашингтон янги ҳужумларни Эроннинг Яқин Шарқдаги АҚШ кучларига қарши ҳаракатларига жавоб деб атади.

custom img

АҚШнинг Эронга қуруқликдан бостириб кириш эҳтимоли юқори — Покистон разведкаси

Ҳарбий экспертлар эса бундай сценарий АҚШ учун катта йўқотишларга олиб келиши мумкинлигини билдирди.

custom img

АҚШ Хитойда ишлаб чиқарилган янги роботлар импортини тақиқлади

АҚШ Хитойда ишлаб чиқарилган янги гуманоид роботлар, робот-итлар ва қувват инверторлари импортини миллий ҳамда киберхавфсизликка таҳдид сифатида баҳоламоқда.

custom img

Хитой Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини етказиб бериши мумкин

Эрон уруш давомида заифлашган ҳаво мудофаасини тиклаш мақсадида Хитойдан юзлаб кўчма зенит-ракета мажмуаларини қабул қилиш арафасида.

custom img

Тожикистон ҳижоб ва узун соқол тақиқлангани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Айрим ОАВларда тарқалган ҳижоб ва соқол бўйича маълумотлар ҳақиқатга мос келмайди.

custom img

Покистонда кучли ёмғирлар оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Муссон ёмғирлари юзлаб биноларга зарар етказиб, 200 дан ортиқ иншоотнинг бутунлай вайрон бўлишига сабаб бўлди.

custom img

АҚШ ва Саудия Арабистони Ироқдаги объектга зарба берди

Вашингтон операция АҚШ ва Саудия Арабистони манфаатларига таҳдид солаётган нишонларга қарши ўтказилганини, воқеалар Эрон ракеталари билан боғлиқ эмаслигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"