Ўзбекистон

UzAuto Motors’нинг соф фойдаси қарийб 70 фоизга ўсди

UzAuto Motors компанияси соф даромадини қарийб 70 фоизга оширишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталига жойлаштирилган 2021 йилнинг биринчи ярми бўйича компания молиявий ҳисоботида сўз боради.

UzAuto Motors’нинг соф фойдаси қарийб 70 фоизга ўсди

 

 

Олти ой давомида авто ишлаб чиқарувчининг соф фойдаси 10,6 триллион сўмни (Марказий банкнинг 1 августдаги курси бўйича 996,5 миллион доллар) ташкил этган. Бу 2020 йилнинг январь—июнь ойларидаги кўрсаткичдан 2,1 триллион сўмга камроқ. Маҳсулотлар таннархи 2,2 триллион сўмга камайиб, 8,4 триллион сўмни ташкил этган.

 

Асосий фаолиятдан олинган фойда 393,6 миллиард сўмга ошиб, 1,06 триллион сўмга етган бўлса, асосий харажатлар 212,3 миллиард сўмга камайиб, 1,1 триллион сўмдан иборат бўлган.

 

178,9 миллиард сўм миқдорида (2020 йил январь—июнда 145,1 миллиард сўм тўланган) солиқлар тўланиши натижасида UzAuto Motors соф фойдаси 902,6 миллиард сўмни (84,6 миллион доллар) ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 370,4 миллиард сўмга (69,6 фоиз) кўпроқ (532,1 миллиард сўм) демакдир.

 

 

катта эҳтимол билан компания соф фойдасининг ўсиши олти ой ичида қарийб барча ҳамёнбоп автомобиль моделларини — Spark, Nexia, Gentra ва Cobalt (Damas ва Labo’дан ташқари) — ишлаб чиқаришни 143 мингтадан 108,7 мингтага (24 фоизга) камайтиргани ва яқинда нархлари ошган Trailblazer, Tahoe, Malibu премиум-сегмент автомобилларини кўпроқ сотгани билан боғлиқ.

 

Март ойида «Ўзавтосаноат» бошқаруви раиси ўринбосари Азизбек Шукуров қимматбаҳо автомобиллар — Equinox, Malibu ва Tahoe — сотувидан тушган даромадлар Spark ва Nexia каби арзонлаштирилган моделларни сотишдаги зарарларни қоплаётганини тан олган эди.

 

«UzAuto Motors бизнес модели шунақа қилинганки, иложи борича оммага мослашган ‘бюджетний’ машиналарга жуда минимал даромад қўйилган. Конфеденсиал тижорий сирни очяпман сизларга, Spark, Nexia каби машиналарда (сотувдан) даромад умуман йўқ. Нафақат даромад, балки йўқотиш бор. Оммага кўпроқ машина етказиш имкониятини яратиш учун қиммат автомобилларни кичик миқдорда даромадини баланд қилиб қўямиз. Қиммат машинадан олаётган даромадимиз ҳисобига арзон машинадан йўқотаётган пулни қоплаяпмиз», — дея тушунтирган эди у.

custom img

Робахон Маҳмудова раислигида Олий суд Пленуми мажлиси бўлиб ўтди

Мажлисда суд амалиётини янада такомиллаштиришга қаратилган Пленум қарорлари қабул қилинди.

custom img

Самарқанд–Ургут темирйўл тармоғи ўтказилган дамба ўпирилиб тушди

“Ўзбекистон темир йўллари”га кўра, ҳодисага Зарафшон дарёсида сув оқимининг кескин ошгани сабаб бўлган.

custom img

Тошкент вилояти божхонасида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди

Божхона тизимида юқори натижа кўрсатган бир гуруҳ ёш ходимлар рағбатлантирилди.

custom img

Ўзбекистонликларнинг аксарияти қаерда яшайди? Дастлабки рўйхатга олиш натижалари эълон қилинди

Хусусий уйлар Ўзбекистонда энг кенг тарқалган яшаш тури бўлиб қолмоқда.

custom img

Педагог аёллар учун волейбол мусобақаси: ғолиб жамоаларга “Damas” ва миллионлаб мукофотлар

Педагог аёллар ўртасидаги илк республика волейбол мусобақаси финал босқичи Наманган шаҳрида давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда 4–6 июль кунлари сел ва сув тошқини хавфи эълон қилинди

Ёмғирлар сабаб сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

custom img

Тошкентда 2 минг доллар пора олган кадастр бош инспектори ушланди

Андижонда эса 160 минг долларга давлат ерини ноқонуний сотишга уринган шахс қўлга олинди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Грузиянинг олий давлат мукофоти — “Олтин мўйна” ордени билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев Орбелиани саройининг Фахрий меҳмонлар китобига самимий тилакларини ёзиб қолдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"