1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Uzbekistan airways” Россиянинг айрим шаҳарларига парвозни тўхтатди

Бекор қилинган рейслар учун олинган чипталар алмаштириб берилади.

“Uzbekistan airways” Россиянинг айрим шаҳарларига парвозни тўхтатди


Маълум қилишича, Россия Федерациясида ҳаво ҳудудининг бир қисми ёпилиши билан боғлиқ чеклов сабаб “Тошкент – Краснодар – Тошкент”, “Тошкент – Ростов-на-Дону – Тошкент”, “Наманган – Кроснадар – Наманган” йўналишлари бўйича қатнов тўхтатилган.

 

Бекор қилинган йўналишдаги парвозлар Сочи шаҳрига амалга оширилади ва 3 мартдан 26 мартгача “Ўзбекистон – Сочи – Ўзбекистон” йўналишида қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади.

 

Авиакомпаниянинг хабар қилишича, йўловчилар аеропортларга белгиланган вақтдан олдинроқ келишлари керак. Краснодар ва Ростов-на-Дону йўналишида аввал бекор бўлган парвозлар йўловчилари авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки 2022 йил 3 мартдан бошлаб ҳар қандай бўш санага бепул қайта бронлаши мумкин.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика