1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Хитой Украина ва Россия тинчлик ўрнатишига умид қилмоқда

Мамлакат ташқи ишлар вазири Хитойнинг Россия билан муносабатларини юқори баҳолади.

Хитой Украина ва Россия тинчлик ўрнатишига умид қилмоқда

 

Хитой ташқи ишлар вазири Ван Йининг таъкидлашича, Хитойнинг асосий мақсади Украинадаги урушни тугатиш, аммо бу Россия ва Украина вакиллари тўғридан-тўғри тинчлик музокараларига рози бўлган тақдирдагина мумкин бўлади.

 

"Хитой Украинадаги урушни тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича саммитни ҳар икки томон вакиллари иштирокида ўтказишни қўллаб-қувватлайди, бироқ "тегишли вақтда", - деди Хитой ташқи ишлар вазири Ван И.

 

Вазир Россия, Украина ва бошқа Европа давлатларига ташриф буюрган Евроосиё бўйича махсус элчи Ли Хуйнинг Киевга ташрифи олдидан гапирди. Бундан ташқари, Ван И Хитойнинг Россия билан муносабатларини юқори баҳолади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика