Хитойда маймун вирусидан биринчи одам ўлими қайд этилди
Бу ҳақда «Global Times» хабар қилди.

Маълум қилинишича, хасталикдан ўлган шахс пекинлик 53 ёшли эркак ветеринар бўлган. У баҳорда ўзининг экспериментал тадқиқот ишлари доирасида ўлик маймунларни яшириб келган. Бироқ 30 кун ичида ветеринарда кўнгил айниш, қусиш ва иситма аломатлари пайдо бўлган. Эркак 27 май куни вафот этган.
Тадқиқот натижалари марҳумнинг маймун вируси B (BV) билан касалланганини тасдиқлаган. Эркакнинг қариндошларида ўтказилган тестларда вирус аниқланмаган. Шунингдек, бундай ҳолатлар илгари Хитойда кузатилмаган.
Маълумот учун, 1932 йилда аниқланган маймун вируси ўта юқумли бўлиб, вирусдан ўлиш кўрсаткичи жуда юқори ҳисобланди.







