Ўзбекистон

Хоразмда хусусий боғча вафот этган болалар орқали 161 млн сўм ўзлаштирди

Боғча раҳбарлари вафот этган ва боғчага қатнамайдиган болаларни рўйхатга киритиб, давлат субсидияларини ўзлаштирган.

Хоразмда хусусий боғча вафот этган болалар орқали 161 млн сўм ўзлаштирди

 

Хоразм вилоятида нодавлат мактабгача таълим муассасаси раҳбарлари томонидан давлат субсидияларини ноқонуний ўзлаштириш ҳолати аниқланиб, айбдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

 

Суд ҳужжатларида қайд этилишича, 1965 йилда туғилган З.Й Шовот туманида фаолият юритган нодавлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари бўлиб ишлаган. У 2019 йил 6 май куни Мактабгача таълим вазирлиги билан давлат-хусусий шериклик асосида битим тузган.

 

З.Й. 2023 йилда 12 нафар, 2024 йилда 19 нафар ҳамда 2025 йилда 12 нафар, амалда ушбу боғчага қатнамаган болаларни тарбияланувчи сифатида расмийлаштирган. Шунингдек, у 2 нафар вафот этган болани ҳам рўйхатга киритиб, махсус онлайн платформага сохта маълумотлар юклаган. Натижада давлат буджетидан 70 миллион сўм субсидия ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаган.

 

Бундан ташқари, З.Й. 2021 йил 14 февраль куни турмуш ўртоғи Р.A. номига Шовот туманида оилавий боғча ташкил қилган. 2022 йил 30 августда эса Мактабгача таълим вазирлиги билан яна бир давлат-хусусий шериклик битими тузилган. Суд материалларига кўра, эр-хотин 2023 йилда 15 нафар, 2024 йилда 38 нафар ҳамда 2 нафар вафот этган болани ҳақиқатда боғчага қатнамаган бўлсада, тарбияланувчи сифатида кўрсатган. Шу йўл билан 91 миллион сўм субсидия маблағлари талон-торож қилинган.

 

Суд жараёнида айбланувчилар айбларга қисман иқрор бўлган. Уларнинг айби гувоҳларнинг кўрсатмалари, мутахассислар хулосалари ва бошқа далиллар билан тасдиқланган. Жумладан, судда сўроқ қилинган ота-оналар фарзандлари мазкур боғчаларга қатнамаганини, ҳатто ушбу муассасалар қаерда жойлашганидан ҳам бехабар бўлганини билдирган.

 

Жиноят ишлари бўйича Гурлан туман суди ҳукмига кўра, З.Й. ва Р.A. ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, шунингдек, ҳужжатларни қалбакилаштириш жиноятларида айбли деб топилган. Уларга 2 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси, шунингдек, 1 йил давомида давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдор ва моддий жавобгар лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

 

Бундан ташқари, етказилган моддий зарарни қоплаш мақсадида эр-хотиндан давлат фойдасига солидар тартибда жами 161 миллион сўм ундирилиши белгиланган. Хоразм вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2026 йил 20 январдаги ажрими билан ушбу ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган.

custom img

Ўзбекистонда марокаш чигирткаси тарқалмоқда

Чигиртка пайдо бўлган ҳудудларда кузатув ва назорат кучайтирилиб, кимёвий ишлов бериш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Фарғоналик ота фарзандига 1 млрддан ортиқ алимент тўлади

Шу тариқа боланинг 18 ёшга тўлгунига қадар тўланиши лозим бўлган моддий таъминоти тўлиқ қопланиб, ижро иши тамомланган.

custom img

Андижонда МИБ орқали қидирувдаги машина топилди

Айни пайтда автомашина хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилган.

custom img

Сирдарёда солиқ қарзи эвазига электромобил хатланди

Ҳозирда хатланган мулкни баҳолаш ва аукцион савдосига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

custom img

Қибрайда кредит қарзи сабаб гаровдаги уй сотилди

Маълум бўлишича, фуқаро 302 млн кредит қарзини тўламай келган.

custom img

Марказий банк онлайн кредитларни расмийлаштиришни чеклади

Шунингдек, номига фирибгарлар онлайн кредит олган фуқаролардан тўлов ундириш тўхтатилади.

custom img

Қашқадарёда бозор раҳбари пора билан ушланди

У савдо дўконини тадбиркорнинг номига расмийлаштириб бериш учун пул талаб қилган.

custom img

Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлаш бўйича Президент қарори қабул қилинди

Ижтимоий тармоқларда #Mustaqillik35 ва #Uzb35 хештеглари остида тарғибот акциялари бошланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"