1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Хорижда қийин аҳволга тушиб қолган ўзбекистонликларни қайтариш учун қарийб 16 млрд сўм ажратилди

2025 йилда Миграция агентлиги томонидан 22 та давлатдан 3 709 нафар Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилди.

Хорижда қийин аҳволга тушиб қолган ўзбекистонликларни қайтариш учун қарийб 16 млрд сўм ажратилди

 

2025 йил давомида Миграция агентлиги томонидан хорижда мураккаб молиявий ва ижтимоий аҳволга тушиб қолган 3 709 нафар Ўзбекистон фуқароси 22 та хорижий давлатдан Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

 

Мазкур гуманитар тадбирларни амалга ошириш учун Миграция жамғармасидан жами 15 миллиард 900 миллион сўм маблағ ажратилди.

 

Хусусан, 30 июль — Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни муносабати билан 30 июлдан 30 августга қадар илк бор “Ватанга қайтариш” хайрия акцияси ўтказилди. Ушбу акция доирасида хорижда оғир аҳволга тушиб қолган 1 300 киши Ўзбекистонга олиб келинди.

 

Шунингдек, фуқароларнинг соғлиғи билан боғлиқ ҳолатларга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, 66 нафар фуқаро бахтсиз ҳодиса ёки оғир касаллик сабабли Ватанга қайтарилди. Улардан:

  • 45 нафари махсус тиббий ташиш (ётқизилган ҳолатда),
  • 21 нафари эса Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокорлари назорати остида олиб келинди.

 

Барча транспорт, тиббий, ташкилий ҳамда бошқа харажатлар тўлиқ Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика