Янги йил байрами тадбирларини ўтказиш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳрининг Сергели ва Бектемир туманларидаги айрим кўчаларда автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.
Маълум қилинишича, Сергели туманида 2025 йил 25 декабрдан бошлаб 24/7 режимда фаолият юритувчи гастрономик туризм кўчасида Янги йил тадбирлари ўтказилиши муносабати билан бир қатор йўл участкалари ёпилади.
Хусусан, қуйидаги ҳудудларда транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади:
— Сўғдиёна кўчаси — Янги Сергели кўчаси кесишмасидан Жалойир ва Бағрикенг кўчалари кесишмасигача бўлган қисми;
— Жалойир кўчаси — Сўғдиёна кўчаси кесишмасидан Обиҳаёт кўчаси кесишмасигача бўлган қисми.
Шунингдек, Бектемир туманида 2025 йил 25 декабрдан бошлаб Чирчиқбўйи кўчасининг айрим қисмида “Coca-Cola Garden” боғида ўтказиладиган байрам тадбирлари сабабли автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади.
Ҳайдовчиларга мазкур йўналишларда муқобил йўллардан фойдаланиш ҳамда ҳаракатни олдиндан режалаштириш тавсия этилади.
Ҳаракат чекловлари 2026 йил 10 январга қадар амал қилади.


