Жаҳон

ЕИ 31 августда россияликларга виза бериш масаласини кўриб чиқади

Шунингдек, Украина учун Европа ҳудудида ўқув базаси очиш муҳокама қилинади.

ЕИ 31 августда россияликларга виза бериш масаласини кўриб чиқади

 

Евроиттифоқ ташқи ишлар вазирлари 31 август куни Россия фуқароларига виза беришни тақиқлаш масаласини кўриб чиқади. Бу ҳақда ЕИ бош дипломати Жозеп Боррель маълум қилди.

 

Учрашув Прагада бўлиб ўтади. Унда, шунингдек, Украина қуролли кучларининг Европадаги эҳтимолий ўқув машғулотлар базасини яратиш масаласи ҳам муҳокама қилинади. 

 

“Евроиттифоқ нафақат Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш, балки янги низоларнинг олдини олиш ҳақида фикрлаши керак”, — деган Боррель.

 

Шу билан бирга дипломат яқин ҳафта ва ойлар ЕИ учун жуда қийин бўлишини, европаликлар эркинлик ва хавфсизлик учун товон тўлашга тайёр туриши зарурлигини айтган. 

 

Аввалроқ Эстония бош вазири Россия фуқароларига Шенген визалари беришни бутунлай тўхтатишга чақирганди.

 

custom img

Эронга қочиш: 17 нафар афғон ташналикдан ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳам бор.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига зарба берди: Ар-Риёд “қатъий жавоб” ваъда қилди

Ҳусийлар Саудия ҳудудига уюштирган ракета ва дрон ҳужумларини Ямандаги Саудия ҳаво зарбаларига жавоб сифатида изоҳлади.

custom img

АҚШ суди янги виза қоидаларини блоклади: журналист ва талабалар учун чекловлар вақтинча тўхтатилди

Таклиф этилган янги тартибга кўра, хорижий талабалар АҚШда тўрт йилгача, журналистлар эса 240 кунгача қолиши мумкин эди.

custom img

Трамп музокарани таклиф қилди, Эрон шарт қўйди

Эрон расмийси АҚШ билан музокаралар учун белгиланган шартларга амал қилинишини талаб қилди.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"