Ер сайёрасида ҳарорат нега кўтарилиб бормоқда?
Олимлар бу муаммонинг ечимини айтишди.

Дунё олимларини хавотирга солаётган нарса сайёрадаги ҳароратнинг юқори даражасидир. 2023 йилда ўртача глобал ҳарорат саноатдан олдинги даражадан камида 1,5 с юқори бўлди. 2023 йил ҳозирча рекорд даражадаги энг иссиқ йил сифатида қайд этилган, аммо 2024 йил янада иссиқроқ бўлиши мумкин.
Сентябрь ойидаги рекорд ҳароратлар дунёнинг кўп қисмида ёзги экстремал об-ҳаво ҳодисаларидан кейин пайдо бўлди. Юз бераётган сув тошқинлари ҳам жазирама тўлқинлар оқибатидир.
Антарктика музлари ақлни ҳайратда қолдирадиган даражада эриб бормоқда, дейди мутахассислар.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти исишми секинлаштириш учун ўзгаришларни талаб қилмоқда.
Сиёсий етакчилар 2015 йил декабрь ойида Парижда йиғилишганида глобал ҳароратнинг узоқ муддатли ўсишини 1,5 с дан паст даражада ушлаб туриш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошириш тўғрисида келишув имзоладилар.
Ўшандан бери чеклов қайта-қайта бузилди. Ҳарорат аномалияларини қўзғатувчи муҳим омиллардан бири бу Эл-Нино шароитларининг бошланиши. 2016 йилда кучли Эл-Нино ҳодисаси - глобал ҳароратни ошириш тенденциясига таъсир қилди.
Бу йил жаҳон океанларида ҳам ғайриоддий юқори ҳарорат кузатилмоқда ва бу ўз навбатида атмосферага қўшимча иссиқлик чиқармоқда.
Шимолий яримшарда куз ва қишда табиий равишда салқин бўлсада, саноатдан олдинги даврдаги катта ҳарорат фарқлари сақланиб қолиши мумкин, айниқса Эл-Нино ҳодисаси жорий йилнинг охирида ёки кейинги йил бошида чўққига чиқади.
Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, давом этаётган юқори ҳарорат аномалиялари ноябрь ойида Дубайда ўтказиладиган COP28 иқлим саммитида йиғиладиган сиёсий лидерлар учун уйғониш қўнғироғи бўлиши керак.
Эмиссия бўйича узоқ муддатли чора кўриш керак.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти иқлим бўйича ҳаракатни тезлаштириш учун эмиссияларни камайтиришнинг самарали вариантлари сифатида қайта тикланадиган энергия ва электр транспорт воситаларига ўтишни таъкидлади.
БМТнинг иқлим бўйича органи ўн йил ичида чиқиндиларни икки баравар камайтириш ва шундан кейингина нолга эришиш мумкинлигини айтди.
Акс ҳолда экстремал об-ҳаво ҳодисалари Европадаги жазирама тўлқинлари, Ливиядаги ҳаддан ташқари кўп ёғингарчилик каби иқлим ўзгаришининг оқибатлари ҳар бир жабҳада намоён бўлади.







