Жаҳон

Ер юзидаги жаннат – Муғла

Туркиянинг энг узун қирғоқ чизиғига эга бўлган Муғла - тарихий, маданий қадриятлари ва табиий гўзалликлари билан ҳар йили кўплаб маҳаллий ва хорижий сайёҳларни қабул қилади.

Ер юзидаги жаннат – Муғла

 

Зангори қуёш нурлари, мовий осмон ва яшил табиатнинг барча гўзалликларини ўзида мужассам қилган Муғла, Эгей ва Ўрта Ер денгизларининг феруза сувлари, 8 минг йил ортга, тарих қаърига саёҳат қилишга ундайдиган ўнлаб қадимий шаҳар харобалари билан сайёҳларнинг энг севимли масканларидан бири ҳисобланади.  Шунингдек у, ер юзининг яширин жаннати дея таърифланади.

 

Умумий узунлиги 1479 километр бўлган денгиз қирғоқлари билан Туркиянинг энг узун қирғоқ чизиғига эга бўлган Муғла - тарихий, маданий қадриятлари ва табиий гўзалликлари билан ҳар йили кўплаб маҳаллий ва хорижий сайёҳларни қабул қилади.

 

Ҳар йили 1 миллиондан зиёд хорижлик сайёҳ ташриф буюрадиган Муғла, Туркиянинг жануби-ғарбий учида жойлашган бўлиб, у шимолда Айдин, шимоли-шарқда Денизли ва Бурдур, шарқда Анталия, жанубда Ўрта Ер денгизи ва ғарбда Эгей денгизи билан ўралган.

 

Эгей минтақасининг жанубида жойлашган шаҳар, денгизи ва табиий гўзалликлари билан бир қаторда Кария, Ликия, Рим, Византия, Салжуқийлар ва Усмонийлар каби кўплаб цивилизацияларга мезбонлик қилганлиги билан танилган.

 

Қадимда Кария, турклар даврида Ментеше, бугунги кунда Муғла деб аталадиган бу шаҳар дунёга машҳур саёҳатчи Авлиё Чалабий ва машҳур тарихчи Геродот асарларида ҳам тилга олинади.

 

Табиий, тарихий ва маданий гўзалликлари билан миллионлаб одамлар томонидан ташриф буюрилган Муғла, Бодрум, Фетҳие, Мармарис туманлари ва ҳар бири алоҳида бўлган юзлаб кўрфазлар билан уйғунлашган ҳолда ажойиб манзара касб этади.

 

Муғла ўзининг мафтункор мовий денгизи, олтинранг қуми ва қуёши, яшил табиати, шунингдек, тақдим этган турли имкониятлар билан бой салоҳиятга эга. Сув спорти, велоспорт, табиат қўйнида сайр қилиш, парапланда учиш, баланд тоғ туризми, ғорлар, соғломлаштириш ва маданий туризм масканлари кабилари билан шаҳардаги муқобил туризмнинг хилма-хиллигини ташкил этади.

 

Кема саёҳати/мовий тур: кемада сайр қилиб, мовий осмон, яшил табилат ва феруза денгизларни томоша қилишни севувчилар учун Муғла мўъжизанинг ўзгинасидир.

 

Селимие

 

Селимие, шунингдек, Бодрум ва Мармарис ўртасида саёҳат қилувчи мовий круиз қайиқларининг тез-тез ташриф буюрадиган жойларидан биридир. Бу яшилликлар билан ўралган қишлоқнинг денгиз суви тоза ва одатда турғун. Кичик ресторанлар, одатда, қайиқларга хизмат қилади. Селимие атрофида учта қалъа харобалари мавжуд бўлиб, уларнинг қадимги номи Ҳйдас. Кўрфазнинг жануби-шарқий тепаликларида эллинистик давр девори қолдиқларини кўриш мумкин. Соҳилдан 100 метр узоқликда Селимиега яқинлашаётган қайиқларни бошқариш учун қурилган қўриқ минораси, денгиз чироғи, монастирь ва театр шаҳарнинг кўришга арзийдиган бошқа ёдгорликларидир. Минтақадаги кема ҳалокатидан топилган қолдиқлар Бодрум сув ости музейида намойиш этилади.

 

Сакликент канёни

 

Муғланинг Сейдикемер туманидаги Сакликент канёни иссиқ ёз ойларида қуёш кўрмайдиган тик ён бағирлари ва салқин сувлардан иборат табиий мўъжизадир. 18 км узунликдаги канённинг бошидан 2 километрлик қисмида, қишин-ёзин жуда кучли оқадиган Эшен оқими мавжуд. Қолган 16 километр фақат профессионал канён ишқибозлари асбоб-ускуналар билан боришлари мумкин бўлган тузилишдадир. Баъзи жойларда минг метрдан ошган қоялардан фақат осмон кўринади. Бундан ташқари, саргузаштсевар меҳмонлар учун канёндан оқиб ўтадиган сувда «rafting», «zipline» ва “bungee jumping” каби спорт турлари мавжуд.

 

Карабағлар платоси

 

Муғла шаҳар марказидан 3 км узоқликда жойлашган Карабағлар платосини кўриш учун албатта вақт ажратишингизни тавсия этамиз. Муздек булоқ сувлари, улкан чинорлари, мўл мевали дарахтлари билан иссиқ кунларда қочиш мумкин бўлган жойдир. Карабағлар Супуроғлу маҳалласидаги ресторанларда тақдим этиладиган мазали "кую буряни" таоми сиз татиб кўришингиз шарт бўлган лаззатлардан биридир.

 

Капалаклар водийси

 

Капалаклар водийси денгиз ва тик қоялар билан ўралган, табиий ва ҳимояланган тузилиши туфайли ташқи дунёдан ҳимояланган Муғланинг (Фетҳие) энг диққатга сазовор жойларидан биридир. 1-даражали табиий майдон деб эълон қилинган ва қарағай водийси бўйлаб машаққатли кўтарилишдан сўнг, бир сўз билан айтганда, ҳар ерни чойшабдек қоплаган миллиардлаб капалакларнинг тошлар, дарахт пояси ва баргларини қоплаганини кўриш ўта ҳайратланарли мўъжизадир. Бу водийда 80 дан ортиқ капалак турлари мавжуд.

 

Кабак кўрфази

 

Кабак водийси кўплаб эндемик ўсимликлар жойлашган табиий муҳофаза зоналаридан биридир. Бу йога ва табиатни яхши кўрадиганлар ва спортчилар томонидан афзал кўриладиган кўрфазда, лагерлар, бунгаловлар ва табиат билан чамбарчас боғланган ёғоч уйлар мавжуд. Ликия йўли пиёда юриш маршрутини ҳам ўз ичига олган кўрфаз, ташриф буюриш лозим бўлган яна бир манзилдир.                                     

 

custom img

АҚШ Эрон билан алоқадор 60 дан ортиқ ташкилот, шахс ва кемага санкция жорий қилди

Вашингтоннинг мақсади Эронни халқаро миқёсда янада яккалаш ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг молиялаштириш манбаларини чеклашдан иборат.

custom img

Cингапур оилаларга ҳар бир фарзанд учун 55 минг доллардан ортиқ ёрдам беради

Мамлакат туғилиш даражасини ошириш мақсадида оилаларни қўллаб-қувватлаш чораларини кенгайтирмоқда.

custom img

АҚШ 200 минггача визаларни бекор қилиши мумкин

Виза бекор қилиниши унинг эгаси дарҳол АҚШдан депортация қилинишини англатмайди.

custom img

АҚШ Сурияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиқарди

Энди рўйхатда Куба, Эрон ва Шимолий Корея қолмоқда.

custom img

Эронда Трампнинг ўғлини ўлдирганлик учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилинди

Эрон телевидениеси Баррон Трампнинг эҳтимолий манзиллари ва университетга бориш йўналиши кўрсатилган лавҳани эълон қилди.

custom img

Эрон келгуси 50 йиллик таҳдидларга тайёргарлик кўрмоқда

Мудофаа вазирлиги мамлакатга келгусида юзага келиши мумкин бўлган хавфсизлик таҳдидларини ўрганиб, мудофаа сиёсатининг узоқ муддатли йўналишларини белгилади.

custom img

“Уруш давом этаётган пайтда сайлов ўтказиш Украинани парчалаб юборади” – Зеленский

Украина президенти мамлакатда сайлов ўтказиш масаласини муҳокама қилишдан аввал уруш шароитидаги хавфсизлик муаммолари ва жамиятдаги эҳтимолий бўлинишларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаган.

custom img

Россияда икки Тожикистон фуқароси аёллар кийимида юргани учун депортация қилинади

Шунингдек, уларга нисбатан 10 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"