Жаҳон

Ер юзидаги яширин жаннат — Муғла

Туркияда жойлашган Муғла ороли ўзининг табиий гўзалликлари билан ҳар йили кўплаб сайёҳларни қабул қилади.

Ер юзидаги яширин жаннат — Муғла


 

Олтинранг қуёш, мовий осмон ва яшил табиатнинг барча гўзалликларини ўзида мужассам қилган Муғла, Эгей ва Ўртаер денгизларининг феруза сувлари ва 8 минг йил ортга, тарих қаърига саёҳат қилишга ундайдиган ўнлаб қадимий шаҳар харобалари билан сайёҳларнинг энг севимли масканларидан бири хисобланади ва ер юзининг яширин жаннати дея таърифланади.

 

Умумий узунлиги 1479 километр бўлган денгиз қирғоқлари билан Туркиянинг энг узун қирғоқ чизиғига эга бўлган Муғла тарихий, маданий қадриятлари ва табиий гўзалликлари билан ҳар йили кўплаб маҳаллий ва хорижий сайёҳларни қабул қилади.

 

Ҳар йили 1 миллиондан зиёд хорижлик сайёҳ ташриф буюрадиган Муғла, Туркиянинг жануби-ғарбий учида жойлашган бўлиб, у шимолда Айдин, шимоли-шарқда Денизли ва Бурдур, шарқда Анталия, жанубда Ўрта ер денгизи ва ғарбда Эгей денгизи билан ўралган.

Муғла денгиздан 670 метр баландликда, текис қояликлар шакли билан қизиқарли кўринишга эга Асар тоғининг этагида жойлашган.

 

Эгей минтақасининг жанубида жойлашган шаҳар, ажойиб денгизи ва табиий гўзалликлари билан бир қаторда Кария, Ликия, Рим, Византия, Салжуқийлар ва Усмонийлар каби кўплаб цивилизацияларга мезбонлик қилганлиги билан танилган. Қадимда Кария, турклар даврида Ментеше, бугунги кунда Муғла деб аталадиган бу шаҳар дунёга машҳур саёҳатчи Авлиё Чалабий ва машҳур тарихчи Геродот асарларида ҳам тилга олинади.

 

Табиий, тарихий ва маданий гўзалликлари билан миллионлаб одамлар томонидан ташриф буюрилган Муғла, Бодрум, Фетҳие, Мармарис туманлари ва ҳар бири алоҳида бўлган юзлаб кўрфазлар билан уйғунлашган ҳолда ажойиб манзара касб этади.

 

Муғла ўзининг мафтункор мовий денгизи, олтинранг қуми ва қуёши, яшил табиати шунингдек, тақдим этган турли имкониятлар билан бой салоҳиятга эга. Сув спорти, велоспорт, табиат қўйнида сайр қилиш, парапланда учиш, баланд тоғ туризми, ғорлар, соғломлаштириш ва маданий туризм масканлари кабилари билан шаҳардаги муқобил туризмнинг хилма-хиллигини ташкил этади.

 

Муғлада боришингиз керак бўлган жойлар:

 

Муғла музейи: Музейда археология, этнография, гладиаторлар ва табиий тарих заллари ва ҳовли мавжуд. Музейда 5-9 миллион йил аввал яшаган тирик мавжудотларнинг қолдиқлари, маҳаллий кийим-кечак, кийим-кечак ва ашёлар кўргазмага қўйилган.

Капалаклар водийси: Капалаклар водийси Муғла вилоятининг Фетҳие туманидаги Ўлик дениз чегарасида жойлашган водий хисобланади. Эндемик турлари туфайли жаҳон мероси сифатида муҳофаза қилиниши тавсия этилган 100 та тоғдан бири бўлган Боботоғ этагида жойлашган Капалаклар водийси 1995-йил 8 февралда 1-даражали муҳофаза қилинадиган табиий ҳудуд деб эълон қилинган ва бу ерда ҳар қандай қурилиш ишлари таъқиқланади.

 

350 метр баландликдаги тик тош деворлар билан ўралган водий ўз номини 80 дан ортиқ капалак турларидан, хусусан, йўлбарс капалакидан олган. 50 метр баландликдан қуйиб келаётган шаршара водийнинг ўртасидан оқиб ўтувчи сой билан Ўрта ер денгизига қуйилади.

Кема саёҳати/мовий тур: Кемада сайр қилиб, мовий осмон, яшил табилат ва феруза денгиз сувларини томоша қилишни севувчилар учун Муғла мўъжизанинг ўзгинасидир.


Муаллиф: Мўътабар Шермуҳаммедова

Эбола қурбонлари сони ортмоқда: ўлим ҳолатлари 4 381 тага етди

Эбола қурбонлари сони ортмоқда: ўлим ҳолатлари 4 381 тага етди

Конгода 9 066 та инфекция ҳолати қайд этилди.

24 соат ичида 104 та зарба: ҳусийлар Саудия Арабистонини айбламоқда

24 соат ичида 104 та зарба: ҳусийлар Саудия Арабистонини айбламоқда

Ҳарбий қўмондонлик вакили ҳужумлар оқибати тинч аҳоли ҳалок бўлганини билдирди.

Эронга қарши янги ҳужум эҳтимоли: Трамп ва Нетаняху бир неча бор музокара ўтказган

Эронга қарши янги ҳужум эҳтимоли: Трамп ва Нетаняху бир неча бор музокара ўтказган

Трамп ҳозирча якуний қарорга келмаган, унинг маслаҳатчиларининг аксарияти эса иқтисодий босимни давом эттириш тарафдори.

Болгария соҳилларида кема дрон ҳужумидан чўкди: 11 денгизчи бедарак йўқолди

Болгария соҳилларида кема дрон ҳужумидан чўкди: 11 денгизчи бедарак йўқолди

Болгария расмийлари икки юк кемасига дронлар билан ҳужум қилинганини билдирди. Россия элчиси изоҳ бериш учун чақиртирилди.

Ар-Риёд аэропорти 17 октябргача ёпиқ қолади: ҳусийлар ҳужумларидан кейин текширувлар давом этмоқда

Ар-Риёд аэропорти 17 октябргача ёпиқ қолади: ҳусийлар ҳужумларидан кейин текширувлар давом этмоқда

Парвозлар хавфсизлигини таъминлаш ва инфратузилмани текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Туғруқхонадаги сирли ҳодиса: янги туғилган чақалоқ йўқолди

Туғруқхонадаги сирли ҳодиса: янги туғилган чақалоқ йўқолди

15 нафардан ортиқ киши сўроқ қилинмоқда, бироқ боланинг қаердалиги ҳозирча номаълум.

Россияга қарши янги чекловлар: ЙИ 23-санкциялар пакетини тайёрламоқда

Россияга қарши янги чекловлар: ЙИ 23-санкциялар пакетини тайёрламоқда

Германия ва Польша янги чекловлар ташаббусини илгари сурмоқда.

Трамп ишонади: Хитой ва Россия Эронга ёрдам бермаяпти

Трамп ишонади: Хитой ва Россия Эронга ёрдам бермаяпти

АҚШ президенти Пекин ва Москванинг Теҳронга кўмаклашаётгани ҳақидаги тахминларни рад этиб, икки давлат бундай ёрдам туфайли кўп нарсани йўқотиши мумкинлигини таъкидлади.