1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Етарли мукофот олмаслик юракка зарар

Ишдаги стресс омили юракка семириш билан бир хил таъсир қилиши айтилмоқда.

Етарли мукофот олмаслик юракка зарар

 

Сўнгги тадқиқотлар кўп ишлаш эвазига кам ҳақ олиш юрак касалликларига олиб келишини исботлади. Бу ҳолат хавфи семириш билан бир хил даражада экани айтилмоқда. Шунинг учун ишда сизга етарли маош тўланмаяпти деб ҳисобласангиз, мақолани охиригача ўқинг.

 

Тадқиқот натижалари Америка кардиология ассоциацияси томонидан чоп этиладиган Circulation: Cardiovascular Quality and Outcomes журналида чоп этилди.

 

Мақола муаллифлари ишдаги стресс ва мукофот ўртасидаги номутаносиблик юрак-қон томир касалликлари хавфини икки бараварга оширишини айтмоқда.

 

"Инсонларнинг ишда ўтказадиган вақти анча кўплигини ҳисобга олсак, ишдаги стресс омиллари ва юрак-қон томир саломатлигининг чамбарчас боғлиқлигига амин бўлиш мумкин. Бу эса жамият саломатлиги ва ишчи кучи фаровонлигида муҳим аҳамиятга эга. Тадқиқотимиз ишчилар ва иш берувчилар учун манфаатли бўлган меҳнат шароитини яратиш ва стрессли вазиятларга қарши курашиш зарурлигини таъкидлайди", - дейди тадқиқотнинг етакчи муаллифи Матильда Лавин-Робишо.

 

Биргина Европа қитъасида эркаклар ўлимининг энг катта қисмига юрак-қон томир касалликлари сабаб бўлади. Айни пайтда АҚШда юрак хуружи ўлимнинг асосий сабабларидан бири саналади.

 

Тадқиқотчилар ўртача ёши 45 да бўлган 6500 ишчи орасида кузатув ўтказган. Тажриба 2000 йилдан 2018 йилгача давом этган. Унда 3118 эркак ва 3347 аёл қатнашди.

 

Ишчиларнинг саломатлиги ҳақидаги маълумотни ўргангач олимлар меҳнат босими ва мукофот пули ўртасидаги номутаносибликни баҳолади.

 

Ишидаги стресс ва мукофот номутаносиб бўлган эркакларда юрак касалликлари хавфи 49 фоизга юқори бўлади.

 

Ишдаги стресс омили юракка семириш билан бир хил таъсир қилиши айтилмоқда. Аммо стресснинг аёллар саломатлигига таъсири етарлича исботини топмаган.

 

Иш ва маош ўртасидаги номутаносиблик ишчи касбига  кўп куч сарфлаб, етарли маош ёки мукофот олмаслиги натижасида юзага келади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика