Январь ойидан Россия Европа Иттифоқи эмбаргосига қарамай хорижга нефть етказиб беришни оширди. Бу ҳақда АҚШ Энергетика вазирлигининг Энергетика ахбороти бошқармаси ҳисоботида айтилди.
Агентлик аниқ рақамларни келтирмаган, бироқ ҳисоботда қайд этилишича, январь ойидаги кўрсаткичлар ноябрдагидан юқори бўлган.
Шу билан бирга, Энергетика вазирлиги яқин бир неча ой ичида Россия етказиб беришнинг камайишини кутмоқда. Чунки ЕИнинг Россиядан нефть маҳсулотларига нисбатан эмбаргоси 5 февралдан кучга кирган.
Шу фонда Энергетика вазирлиги 2023/24 йилларда Россияда нефть қазиб олиш прогнозини кунига 0,4 миллион баррелга оширди. Агентлик ҳисоб-китобларига кўра, бу кўрсаткич 2023 йилда кунига 9,9 миллион баррелга, 2024 йилда эса 9,8 миллион баррелга камаяди.


