Жаҳон

Еврокомиссия Украинага яна 4,2 млрд евро ажратишни қўллаб-қувватлади

Бироқ янги пакет ҳали Европа Иттифоқи давлат ва ҳукумат раҳбарлари томонидан тасдиқланиши керак.

Еврокомиссия Украинага яна 4,2 млрд евро ажратишни қўллаб-қувватлади

"Европа Иттифоқи кенгашида қабул қилингандан сўнг, ушбу механизм бўйича Украина учун ЕИ томонидан ажратиладиган маблағларнинг умумий миқдори 12 миллиард еврога етади", — дейди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен.

 

Еврокомиссия қарорида қайд этилганидек, Украина молиявий ёрдам шартлари сифатида илгари сурилган бир қатор талабларни бажарди. Улар, хусусан, солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва иқтисодий жиноятларга қарши янада самаралироқ курашиш бўйича ислоҳотлар, шунингдек, давлат компаниялари бошқарувидаги ўзгаришлар, миллий энергия ва иқлим режасини қабул қилиш заруратидир.

 

Барча қийинчиликларга қарамай, Украина Россиядан ўзини ҳимоя қилиб, мамлакатни янада тиклаш ва Европа Иттифоқига аъзолик сари олға силжиш учун муҳим ислоҳотларни амалга оширмоқда, деди фон дер Ляйен. Унинг қўшимча қилишича, у Европа Иттифоқи мамлакатлари янги ёрдам пакетини тезда тасдиқлашига умид қилмоқда. 

 

2024 йил февралида ЕИ кенгаши Украинага 50 миллиард евролик Европа ёрдам жамғармасини ташкил этишни маъқуллади. 2024 йилдан 2027 йилгача, тўрт йилга мўлжалланган ушбу маблағлар грант ва кредитлар кўринишида берилиши режалаштирилган. Улар Украина давлатининг қисқа муддатли эҳтиёжларини ҳам, мамлакатни қайта қуриш ва модернизация қилиш бўйича ўрта муддатли вазифаларни ҳал қилишни ҳам таъминлаши керак. 

custom img

Яқин Шарқдаги сиёсий вазият сабаб Роналду Саудияни тарк этди

Эроннинг Ар-Риёддаги АҚШ элчихонасига ҳужумидан сўнг Криштиану Роналду шахсий самолётида Саудия Арабистонидан Мадридга йўл олди.

custom img

Қозоғистон Эрон масаласи бўйича музокаралар ўтказиш учун майдон тақдим этишга тайёр

Маълум қилинишича, аввал ҳам Олмаотада Эрон бўйича музокаралар ўтказилган.

custom img

АҚШ разведкаси Эрон томонидан Қўшма Штатлар ҳудудига йўналтирилган эҳтимолий ҳужумлар ҳақида огоҳлантирди

Эроннинг АҚШга қарши эҳтимолий таҳдиди кенг кўламли тўғридан-тўғри ҳарбий ҳужумларни ўз ичига олмайди.

custom img

АҚШнинг Саудия Арабистонидаги элчихонасига дронлар зарба берди

Доналд Трамп элчихонага қилинган ҳужум жавобсиз қолмаслигини билдирди.

custom img

Дубайдан Тошкентга йўловчиларсиз парвоз амалга оширилди

Форс кўрфазидаги нотинчлик туфайли ҳаво ҳудуди ёпилган Дубай халқаро аэропортидан Тошкентга илк техник рейс учирилди.

custom img

"Эронга қарши операцияни қанча керак бўлса, шунча давом эттиришга тайёрмиз" — Трамп

Дастлаб барча ҳаракатларни 3–4 ҳафта ичида якунлаш режалаштирилганига қарамасдан амалиёт муддати чўзилиши ҳам мумкин.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 500 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Ҳужумлар давомида Эроннинг 131 шаҳри нишонга олинган.

custom img

АҚШ билан ҳеч қандай музокара олиб борилмайди — Эрон

Теҳрон АҚШ билан музокаралар ўтказиш эҳтимолини қатъиян рад этди ва воситачилар орқали алоқалар ҳақидаги хабарларни асоссиз деб атди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"