Жаҳон

Йил бошидан буён 34 марта: КХДР яна баллистик ракета учирди

Япония мудофаа вазирлиги бу қитъалараро баллистик ракета эканини айтмоқда.

Йил бошидан буён 34 марта: КХДР яна баллистик ракета учирди

 

Шимолий Корея навбатдаги ракетасини учирди. У минг километр масофага бориб тушган. 

 

Япония мудофаа вазири Ясукадзу Хамада ракета 6 минг метр баландликка кўтарилганини айтган. Унинг сўзларига кўра, ракета траекторияси бироз ўзгартирилган тақдирда у 15 минг км масофага учиб борган бўларди. Бу АҚШ қуруқлик чегарасига хавф туғдиришини англатади.

 

"Биз ҳозир ҳодисани таҳлил қиляпмиз. Аммо парвоз 69 дақиқа давом этган бўлиши мумкин. Агар қитъалараро баллистик ракеталар траекториясидан келиб чиқиб ҳисобланса, у 15 минг километр масофагача бориб тушиши мумкин, бу АҚШ ҳудудини ҳам ўз ичига олади", — деган Хамада.

 

Ракета Осима оролидан 200 километр узоқликка қулаган. Япония Шимолий Кореяга расман норозилик билдирган.

 

Бу КХДРнинг йил бошидан буён ўтказган 34-ракета синови бўлди.

custom img

Очлик хавфи кучаймоқда: 2030 йилда 520 млн киши оч қолиши мумкин

Яқин Шарқдаги можаронинг озиқ-овқат нархлари, энергия ва ўғитлар бозорига хавф солмоқда.

custom img

Исроилга визасиз кириш: Қозоғистон фуқаролари бемалол йўл олиши мумкин

Бу Қозоғистонни Марказий Осиё ва Жанубий Кавказда Исроилга визасиз кириш имконига эга биринчи давлатга айлантиради.

custom img

Бангладешда қизамиқ эпидемияси: мингдан ортиқ бола вафот этди

Мамлакатда 19,8 миллиондан зиёд бола эмланганига қарамай, касаллик тарқалиши давом этмоқда.

custom img

Президентга яна виза берилмади: АҚШ Фаластин расмийларига чекловни узайтирди

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос кетма-кет иккинчи йил БМТ Бош Ассамблеясидаги йиғилишларда шахсан иштирок эта олмайди.

custom img

Тижорий гувоҳнома ва иммиграция иши: АҚШда икки ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Улардан бири аввал ҳам маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун судланган.

custom img

13 ёшгача — тақиқ, 15 ёшгача — чеклов: Европада ижтимоий тармоқларга янги талаблар

Европа Иттифоқида болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига янги ёш чекловлари киритилиши таклиф қилинмоқда.

custom img

Ғазода урушдан зарар кўрган бино қулаб тушди: 21 киши ҳалок бўлди

Бинода бошпанага муҳтож, кўчирилган оилалар яшаётган бўлган.

custom img

Макка осмонидаги хавф: Покистон бош вазири кескин муносабат билдирди

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Маккаи Мукаррамага йўналтирилгани айтилган дрон ҳужуми уринишини кескин қоралади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"