Ўзбекистон

BMW’даги фожиа: ЙПХ инспекторини уриб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган ўқувчи қамалди

Инспекторнинг ўлимига сабаб бўлган вояга етмаган ўсмирга суд ҳукми ўқилди.

BMW’даги фожиа: ЙПХ инспекторини уриб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган ўқувчи қамалди



Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» банди — жабрланувчининг вафотига сабаб бўлган даражада қасддан баданга оғир шикаст етказиш билан боғлиқ жиноят иши бўйича суд мажлиси якунланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари хабар берди.



Иш ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилган. Судланувчи 2010 йилда туғилган, хусусий мактабнинг 10-синфида таҳсил олувчи вояга етмаган шахс бўлган.



Суд ҳукмига кўра, судланувчи ЖКнинг мазкур моддасида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбдор деб топилган. Унга Жиноят кодексининг 85-моддаси тартибида 2 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.



Жазо муддатини ҳисоблаш судланувчига нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланган 2026 йил 27 февралдан бошланган.



Суд якунида раислик қилувчи тарафларга ҳукм мазмунини, жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқини, шунингдек, суд ҳукми устидан шикоят қилиш муддати ва тартибини тушунтирган.



Эслатиб ўтамиз, 25 февраль куни соат 21:30 ларда 2010 йилда туғилган Д. Т. танишининг опасига тегишли БМВъни автомойкадан ходимларни огоҳлантирмасдан олиб чиқиб кетган.



У Миробод тумани Нукус кўчасида ЙПХ инспектори, кичик сержант Ҳосилбек Эшназаровнинг тўхташ ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмай, уни автомобиль билан уриб юборган ва воқеа жойидан кетган.



Оғир тан жароҳати олган инспектор 27 февраль куни шифокорлар саъй-ҳаракатига қарамай вафот этган.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.