1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Z авлод фаоли Грета Тунберг Лондонда ҳибсга олинди

У Лондонда ўтказилган фаластинликларни қўллаб-қувватлаш намойишида қўлга олинди.

Z авлод фаоли Грета Тунберг Лондонда ҳибсга олинди

 

Швециялик фаол Грета Тунберг сешанба куни Лондонда ўтказилган фаластинликларни қўллаб-қувватлаш намойишида ҳибсга олинди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

 

Лондондаги полиция бўлими 22 ёшли фаол март ойигача гаров эвазига озод қилинганини маълум қилди. “Prisoners for Palestine” ташкилоти маълумотига кўра, Тунберг “"Men Palestine Action" маҳбусларини қўллаб-қувватлайман. Мен геноцидга қаршиман” ёзуви туширилган плакатни кўтариб чиққан эди. Британия ҳукумати “Prisoners for Palestine” гуруҳини террорчи ташкилотлар рўйхатига киритган.

 

Намойиш давомида яна икки киши бинога қизил бўёқ сепгани учун қўлга олинган. Ушбу бино Исроилнинг “Elbit Systems” мудофаа компаниясига хизмат кўрсатувчи суғурта фирмасига тегишли экани айтилмоқда. Суғурта компанияси ҳозирча ҳолатга изоҳ бермаган.

 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октабр ойида Тунберг Ғазо секторига ёрдам етказишга уринган “Глобал Сумуд Флотилла” таркибида бўлгани учун Исроил томонидан ушланиб, депортация қилинган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика