0

Зеленский Британияга борди

Бу ҳақда Риши Сунак Тwitter'да “Буюк Британияга хуш келибсиз” дея пост ёзиб, Зеленский билан бирга тушган суратини эълон қилди.

Зеленский Британияга борди

 

Бу ҳақда Риши Сунак Тwitter'да “Буюк Британияга хуш келибсиз” дея пост ёзиб, Зеленский билан бирга тушган суратини эълон қилди. Бу ҳақда BBC News хабар берди. 

 

Хабарда айтилишича, Владимир Зеленский чоршанба куни Британия парламентида нутқ сўзлаши ва қирол Чарлз III билан учрашиши кутилмоқда.

 

Аввалроқ Sky News нашри Буюк Британия Бош вазир девонига таяниб Украина президенти Владимир Зеленский Риши Сунак ва украиналик ҳарбийлар билан учрашиш учун бугун Буюк Британияга келиши ҳақида хабар берди.

 

Нашрга кўра, ташриф чоғида Зеленский Британияда ҳарбий машғулот ўтказаётган Украина ҳарбийларини бориб кўради.

 

Шунингдек, Украина президенти бош вазир Риши Сунак билан ҳарбий учувчиларни тайёрлаш бўйича янги дастур масаласини ҳам муҳокама қилади.

custom img

Макрон Навалний вафотининг икки йиллиги муносабати билан баёнот берди

Франция президенти унинг ўлими “атайлаб содир этилгани аён бўлди” дея таъкидлади.

custom img

Эмомали Раҳмон қаерда?

Сўнгги 10 кун ичида бирор марта ҳам давлат йиғилишларида иштирок этмаган Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ҳақида ижтимоий тармоқларда унинг вафот этгани ҳақида турли миш-мишлар пайдо бўлди.

custom img

Туркманистонда 50 дан ортиқ фармон билан оммавий кадрлар ўзгариши амалга оширилди

Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, ҳокимлар ва бир қатор давлат идоралари раҳбарларида ўзгаришлар бўлди.

custom img

Украинанинг собиқ энергетика вазири пул ювишда айбланмоқда

Герман Галущенко 15 феврал куни ҳибсга олинди.

custom img

Қирғизистонда бир кунда уч вазир ишдан олинди

Транспорт, экология ва фавқулодда вазиятлар вазирликларида раҳбарият ўзгарди.

custom img

Ташиев билан дўстлигимиз сақланади, аммо у давлат хизматига қайтмайди — Жапаров

Қирғизистон президенти собиқ хавфсизлик раҳбари Камчибек Ташиев билан учрашди.

custom img

АҚШнинг Мадурони қўлга олиш операцияси қарийб 3 млрд долларга тушди — Bloomberg

Ҳарбий флот ва авиация техникаларининг жойлаштирилиши миллиардлаб доллар харажат талаб қилган.

custom img

Туркманистон миллий хавфсизлик вазири лавозимидан озод этилди

Аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев лавозимидан озод этилган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Зеленский Британияга борди