1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Зеленский: Украина Россия билан ўт очишни тўхтатиш музокараларига тайёр

Украина президенти Брюсселда Европа Кенгаши йиғилиши олдидан тинчлик музокараларига тайёрлик ҳақида гапирди.

Зеленский: Украина Россия билан ўт очишни тўхтатиш музокараларига тайёр

Украина Россия билан ўт очишни тўхтатиш юзасидан барча мумкин бўлган музокараларга очиқ. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Брюсселда бўлиб ўтган Европа кенгаши йиғилиши арафасида маълум қилди.

 

​Давлат раҳбари Европа Кенгаши президенти Антонио Коста билан учрашув олдидан журналистларга берган баёнотида, Европа Иттифоқи томонидан Россияга қарши санкцияларнинг 19-пакети қабул қилинганини олқишлади.

 

​Антонио Коста ўз навбатида, Брюсселдаги учрашувнинг асосий мавзуларидан бири яқин икки йил давомида Украинага кўрсатиладиган молиявий ёрдам масаласи эканини таъкидлади.

 

​“Агар Россия бизни чарчаган деб ўйласа, у янглишади. Биз Украинани қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Бугун 2026–2027 йилларга мўлжалланган молиявий ёрдамни муҳокама қиламиз,” — деди Коста.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика