Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Time журнали муқовасидаги сурати ким ошди савдосида сотилди.
Қайд этилишича, унинг нархи олти миллион гривнага (163 минг доллар) баҳоланган.
Портретни украиналик тадбиркор Александр Конотопский сотиб олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зеленский Украина энергетика тизимининг қанча қисми йўқ қилинганини айтганди.


