Жаҳон

Туркияда афғонистонлик эркак собиқ хотинини тўрт фарзанди кўз ўнгида бўғиб ўлдирди

Воқеа гувоҳи бўлган болалар полиция ҳимоясига олинган ва хавфсиз жойга жойлаштирилган.

Туркияда афғонистонлик эркак собиқ хотинини тўрт фарзанди кўз ўнгида бўғиб ўлдирди

Туркиянинг Испарта шаҳрида 29 ёшли Афғонистон фуқароси Ҳайр Муҳаммед Раҳимий собиқ турмуш ўртоғи, 28 ёшли Фотима Раҳмонийни тўрт фарзанди — 3, 6, 8 ва 10 ёшли қизлари кўз ўнгида бўғиб ўлдирди. Воқеа Искендер маҳалласидаги хонадонда, кеча кечаси содир бўлган. Бу ҳақда Медятава нашри хабар берган.


Дастлабки маълумотларга кўра, эр-хотин тахминан бир йил аввал ажрашган бўлсада, яқинда яна бирга яшай бошлаган. Номаълум сабабларга кўра келиб чиққан жанжал чоғида Раҳимий собиқ рафиқасини бўғиб, ҳаракатсиз ҳолда қолдирган. Воқеа жойига етиб келган тез тиббий ёрдам ходимлари Фотима Раҳмонийни жонлантиришга ҳаракат қилган, аммо у касалхонада вафот этган.


Полиция Раҳимийни воқеа жойида қўлга олди. У бўлимда кўрсатма бергач, суд қарори билан ҳибсга олинган. Марҳуманинг тўрт фарзанди эса полиция ҳимоясига олинган ва хавфсиз жойга жойлаштирилган.


Воқеа бўйича тергов ишлари давом этмоқда. Маҳаллий жамоатчилик аёллар ўлими ва оилавий зўравонликка қарши кескин норозилик билдирмоқда, ҳуқуқ ҳимоячилари эса аёллар хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча чоралар кўришга чақирмоқда.

Сунъий интеллект ва ядровий уруш: 2100 йилга бориб инсониятга нима хавф солади?

Сунъий интеллект ва ядровий уруш: 2100 йилга бориб инсониятга нима хавф солади?

17 та глобал хавф миллиардлаб инсонларнинг ҳаёти ва саломатлигига зарар етказиши мумкин.

Яндексдаги носозликлар: ускуналарни тиклаш ярим йилгача вақт олади

Яндексдаги носозликлар: ускуналарни тиклаш ярим йилгача вақт олади

Яндекс маълумотлар марказларига қилинган дронлар ҳужумидан кейин айрим хизматларда узилишлар кузатилди.

3 минг доллар эвазига мамлакатдан чиқиш: АҚШ мигрант болаларга таклиф бермоқда

3 минг доллар эвазига мамлакатдан чиқиш: АҚШ мигрант болаларга таклиф бермоқда

АҚШ 5 ёш ва ундан катта мигрант болаларга мамлакатни ихтиёрий равишда тарк этиш учун пул таклиф қилмоқда.

Путин Трамп эълон қилган энергетик сулҳни бузди — Зеленский

Путин Трамп эълон қилган энергетик сулҳни бузди — Зеленский

Украина президенти Москва келишувга риоя қилмаса, жавоб чораларини кўришини билдирди.

“Трамп океани”: АҚШ президенти янги таклиф билан чиқди

“Трамп океани”: АҚШ президенти янги таклиф билан чиқди

АҚШ президенти океанлардан бирининг номини ўзгартиришни таклиф қилди.

АҚШ Украинага қурол етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда — Financial Times

АҚШ Украинага қурол етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда — Financial Times

Вашингтон Киевга Россия энергетика инфратузилмасига зарбаларни тўхтатиш бўйича босим ўтказмоқда.

Сулҳ бўйича келишувга эришилмади: Эрон АҚШ жавобидан норози

Сулҳ бўйича келишувга эришилмади: Эрон АҚШ жавобидан норози

Теҳрон можарони тугатиш учун барча талаблар бажарилишини истамоқда.

Жибути қирғоқларида муҳожирлар қайиғи чўкиб кетди: 139 киши ҳалок бўлди

Жибути қирғоқларида муҳожирлар қайиғи чўкиб кетди: 139 киши ҳалок бўлди

Қайиқда 300 киши бўлган, 84 киши бедарак йўқолган.