Ўзбекистон

Толимаржон ИЭСда 1065 МВ қувватга эга янги буғ-газ қурилмаси якуний босқичга етди

944,87 млн долларлик лойиҳа Япония, Испания ва Туркиянинг етакчи компаниялари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Толимаржон ИЭСда 1065 МВ қувватга эга янги буғ-газ қурилмаси якуний босқичга етди

 

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизимидаги Толимаржон ИЭСда замонавий энергетика технологиялари асосида, дунёнинг етакчи компаниялари билан ҳамкорликда 1065 МВт қувватга эга замонавий буғ-газ қурилмаси қурилиши якуний босқичга етди. Бугун, ушбу лойиҳанинг қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишиш мақсадида ОАВ вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди.

 

Президентимизнинг энергетика соҳасига бўлган юксак эътиборлари натижасида бугунги кунда мамлакатимизда барпо этилаётган замонавий инвестиция лойиҳалари қаторида Толимаржон ИЭСда қад ростлаётган буғ-газ қурилмалари ҳам ишлаб чиқариш қувватларини сезиларли даражада ошишига хизмат қилади. Лойиҳанинг умумий қуввати 1065 мегаватт ва лойиҳа қиймати 944, 87 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

 

Осиё Тараққиёт банки, Европа Тикланиш ва тараққиёт банки, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредит маблағлари томонидан молиялаштирилаётган, мамлакатимиз энергетика соҳасидаги мега лойиҳалар қаторида турувчи ушбу энергоиншоот қурилиши Испаниянинг “Intesa Ingenieria Industrial S.A., Япониянинг “Mitsubishi Corporation” ҳамда Туркиянинг “Çalık Energy” каби етакчи хорижий компаниялар билан ҳамкорликда олиб борилмоқда.

 

Ушбу буғ-газ қурилмалари ишга туширилгач, корхона йилига 8 миллиард кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради ва юқори тежамкор технологияларни қўллаш ҳисобига йилига 300 миллион кубметр табиий газ тежалишига эришилади.

 

Бу янги инвестицион лойиҳа Самарқанд ва Бухоро вилоятлари истеъмолчиларини, Қарши магистраль каналидаги еттита насос станциясини ва яна кўплаб аҳоли пунктларини ишончли электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.

 

Бу буғ-газ қурилмалари ишга туширилгач, корхонада қўшимча 200-250 иш ўрни яратилади. Бу лойиҳа бўйича биринчи буғ-газ қурилмаси 2025 йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган.

 

Ушбу буғ-газ қурилмаларига ўрнатилаётган ускуналар Япония, Корея, Хитой ва АҚШ каби етакчи мамлакатлардан келтирилган бўлиб, автоматлаштирилган ҳолда бошқарилиши ва энерготежамкорлиги билан аҳамиятлидир.

 

Қурилмалардаги иккита газ турбиналарининг ҳар бири 385,0 МВтни, буғ турбиналари эса 185,7 МВтни ташкил этади.

 

Ҳозирги пайтда қурилишдаги ишчи хизматчиларнинг сон 2504 кишидан иборат бўлса, шулардан 504 нафарини чет эллик мутахассислар ташкил этади. Шунингдек, қурилиш жараёнларига 96 та махсус техникалар ва механизмлар ҳам жалб этилган.

 

Маълумот учун: Мазкур лойиҳа давлатимиз раҳбарининг 2020 йил, 18 декабрдаги “Толимаржон ИЭС” АЖни умумий қуввати 900 мегаватдан кам бўлмаган навбатдаги 2 та буғ-газ қурилмаларини қуриш билан кенгайтириш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилмоқда.

 

“Толимаржон ИEС” АЖ Матбуот хизмати

custom img

“Ташаббусли бюджет”да 47 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди

Мазкур лойиҳалар учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағларидан жами 18,2 млрд сўм ажратилди.

custom img

Ўзбекистонда поездлар кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади

Йўловчилардан поездлар белгиланган жадвалдан кеч келиши, манзилга кеч етиб бориши ҳақида шикоятлар келиб тушган.

custom img

Тошкент ва Сирдарёда “Умра” зиёрати билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Ҳайдовчилар учун жарима баллари бўйича имтиёзлар борлиги айтилди

Ҳайдовчи 12 ой давомида умуман жарима баллари олмаса, кейинги биринчи қоидабузарлик учун жарима баллари қўлланилмайди.

custom img

Қашқадарёда 9 мингдан ортиқ фуқаронинг уй-жойига эгалик ҳуқуқи тан олинди

Бугунги кунга қадар 100 мингдан ортиқ кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилган.

custom img

“Менинг боғим” дастури доирасида ҳар бир лойиҳага  400 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилади

Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирида иштирок этди.

custom img

Тошкентда Қурилиш вазирлиги бош мутахассиси пора билан ушланди

У Юнусободдаги уйларни бошқа бошқарув компаниясига ўтказиб бериш эвазига 2200 доллар талаб қилган.

custom img

Жиззахда жамоат транспортида 1 апрелдан тўлов учун нақд пул қабул қилинмайди

АТТО орқали тўлов амалга оширилганда йўлкира 2100 сўмни ташкил этади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"