Ўзбекистон

COVID-19 га қарши вакциналарни саратон терапиясида ҳам қўллаш мумкин

Олимлар mRNК вакцинаси иммунтерапиянинг самарадорлигини ошириши мумкинлигини айтишмоқда.

COVID-19 га қарши вакциналарни саратон терапиясида ҳам қўллаш мумкин

COVID-19’га қарши Pfizer ва Moderna’нинг mRNК вакциналари нафақат вирусдан ҳимоя қилиш, балки айрим саратон касалликлари билан оғриган беморларнинг даволаниш жараёнида ҳам ижобий таъсир кўрсатиши мумкинлиги маълум бўлди. Олимлар пандемия даврида вакцина олган ва олмаган беморлар маълумотларини солиштириб, кутилмаган натижаларга duch келишган.

 

Тадқиқотга ривожланган ўпка саратони ва меланома ташхиси қўйилган мингдан ортиқ бемор жалб этилган. Уларга иммунтерапиянинг замонавий тури — “checkpoint ингибиторлари” қўлланган. Маълум бўлишича, иммунтерапиядан тахминан 100 кун аввал mRNК вакцинаcини қабул қилган беморлар вакцина олмаганларга нисбатан икки баробар узоқ умр кўрган.

 

Мутаҳассислар бундай натижаларга катта умид билан қарашмоқда, аммо ҳали кўплаб саволлар очиқ қолмоқда. Хусусан, вакцинани қайси босқичда қўллаш энг самарали бўлиши, бошқа саратон турларига қандай таъсир қилиши ва иммун тизимини янада фаоллаштирувчи оқсиллар асосида янги вакциналар яратилиши мумкинлиги ўрганилмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”да 47 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди

Мазкур лойиҳалар учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағларидан жами 18,2 млрд сўм ажратилди.

custom img

Ўзбекистонда поездлар кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади

Йўловчилардан поездлар белгиланган жадвалдан кеч келиши, манзилга кеч етиб бориши ҳақида шикоятлар келиб тушган.

custom img

Тошкент ва Сирдарёда “Умра” зиёрати билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Ҳайдовчилар учун жарима баллари бўйича имтиёзлар борлиги айтилди

Ҳайдовчи 12 ой давомида умуман жарима баллари олмаса, кейинги биринчи қоидабузарлик учун жарима баллари қўлланилмайди.

custom img

Қашқадарёда 9 мингдан ортиқ фуқаронинг уй-жойига эгалик ҳуқуқи тан олинди

Бугунги кунга қадар 100 мингдан ортиқ кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилган.

custom img

“Менинг боғим” дастури доирасида ҳар бир лойиҳага  400 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилади

Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирида иштирок этди.

custom img

Тошкентда Қурилиш вазирлиги бош мутахассиси пора билан ушланди

У Юнусободдаги уйларни бошқа бошқарув компаниясига ўтказиб бериш эвазига 2200 доллар талаб қилган.

custom img

Жиззахда жамоат транспортида 1 апрелдан тўлов учун нақд пул қабул қилинмайди

АТТО орқали тўлов амалга оширилганда йўлкира 2100 сўмни ташкил этади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"