Ўзбекистон

Хонанда Жаҳонгир Отажановни бошқа бир хонанда миллиардлаб пулга “ухлатди”

Хонандалар талабалик давридан ака-ука каби дўст бўлган.

Хонанда Жаҳонгир Отажановни бошқа бир хонанда миллиардлаб пулга “ухлатди”

Ўзбекистоннинг машҳур хонандаси Жаҳонгир Отажанов фирибгарлик қурбони бўлди. Талбалик давридан ака-ука каби дўст бўлган яна бир хонанда Ҳ.Ҳ. 2,3 миллиард сўм миқдорида пулни ўзлаштирган. Фирибгарлик жараёнида Отажановнинг Lexus ва BMW русумли автомашиналари, уйларини сотиб олиш ва турли хизматлар эвазига тўланган пуллар талон-торож қилинган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Zamon.uz'га маълум қилди.

 

Маълумотларга кўра, Ҳ.Ҳ. 2017 йилдан бошлаб Отажанов билан турли шартномалар асосида олди-берди қилган, лекин тўловларни амалга оширмай, ўз эҳтиёжларига сарфлаган. Шу жумладан, машиналар сотиб олиниши, тўй ва уйлар билан боғлиқ бир нечта эпизодлар суд ҳужжатларига киритилган.

 

Суд жараёнида Ҳ.Ҳ. қилган жиноятни қисман тан олиб, зарар етказган пулларни санъат фаолияти учун ишлатганини айтган. Шу билан бирга, у зарар етказилган маблағни қайтаришга тайёрлигини билдирган. Суднинг якуний қарорига кўра, Ҳ.Ҳ. Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди бўйича айбли деб топилди ва 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

 

Шунингдек, Ҳ.Ҳ. номига расмийлаштирилган Тошкент шаҳридаги икки уй ҳам сотувга қўйилиб, сотувдан тушган маблағ Отажановга етказилган моддий зарар ҳисобига йўналтирилади. Шу тариқа, фирибгарлик натижасида етказилган зарар қисман қопланган бўлади.

custom img

“Ташаббусли бюджет”да 47 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди

Мазкур лойиҳалар учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағларидан жами 18,2 млрд сўм ажратилди.

custom img

Ўзбекистонда поездлар кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади

Йўловчилардан поездлар белгиланган жадвалдан кеч келиши, манзилга кеч етиб бориши ҳақида шикоятлар келиб тушган.

custom img

Тошкент ва Сирдарёда “Умра” зиёрати билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Ҳайдовчилар учун жарима баллари бўйича имтиёзлар борлиги айтилди

Ҳайдовчи 12 ой давомида умуман жарима баллари олмаса, кейинги биринчи қоидабузарлик учун жарима баллари қўлланилмайди.

custom img

Қашқадарёда 9 мингдан ортиқ фуқаронинг уй-жойига эгалик ҳуқуқи тан олинди

Бугунги кунга қадар 100 мингдан ортиқ кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилган.

custom img

“Менинг боғим” дастури доирасида ҳар бир лойиҳага  400 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилади

Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирида иштирок этди.

custom img

Тошкентда Қурилиш вазирлиги бош мутахассиси пора билан ушланди

У Юнусободдаги уйларни бошқа бошқарув компаниясига ўтказиб бериш эвазига 2200 доллар талаб қилган.

custom img

Жиззахда жамоат транспортида 1 апрелдан тўлов учун нақд пул қабул қилинмайди

АТТО орқали тўлов амалга оширилганда йўлкира 2100 сўмни ташкил этади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"