Ўзбекистон

Тошкентда Давлат байроғи куни муносабати билан дронлар шоуси бўлиб ўтади

Байрам тадбирлари доирасида спортчилар ва миллий эстрада юлдузлари иштирокида турли маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилади.

Тошкентда Давлат байроғи куни муносабати билан дронлар шоуси бўлиб ўтади

18 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан бир қатор байрам тадбирлари ўтказилади. Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, тадбирлар спортчилар, эстрада юлдузлари ва ёшлар иштирокида ўтказиладиган байроқ эстафетаси учрашувларини ҳам ўз ичига олади. Байрам дастури Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Чилонзор туманларида жойлашган постларда бошланган тадбирларни қамраб олади.

 

Шунингдек, “Халқлар дўстлиги” майдонида соат 17:00 да миллий эстрада юлдузларининг ғалаконсерти бўлиб ўтади. Соат 18:00 да эса байрамнинг энг кутилган қисми — дронлар шоуси намойиш этилади. Тадбир аҳолига очиқ бўлиб, барча иштирокчилар байрамона муҳитдан баҳраманд бўлиш имкониятига эга бўлади.

 

Аввалроқ, шу кун Тошкентда Давлат байроғининг 34 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ҳам ўтказилиши режалаштирилгани ҳақида хабар берилган. Шу тариқа, 18 ноябрь шаҳарда нафақат маданий, балки ҳарбий ва технологик намойишларга бой бўлади.

custom img

“Ташаббусли бюджет”да 47 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди

Мазкур лойиҳалар учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағларидан жами 18,2 млрд сўм ажратилди.

custom img

Ўзбекистонда поездлар кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади

Йўловчилардан поездлар белгиланган жадвалдан кеч келиши, манзилга кеч етиб бориши ҳақида шикоятлар келиб тушган.

custom img

Тошкент ва Сирдарёда “Умра” зиёрати билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Ҳайдовчилар учун жарима баллари бўйича имтиёзлар борлиги айтилди

Ҳайдовчи 12 ой давомида умуман жарима баллари олмаса, кейинги биринчи қоидабузарлик учун жарима баллари қўлланилмайди.

custom img

Қашқадарёда 9 мингдан ортиқ фуқаронинг уй-жойига эгалик ҳуқуқи тан олинди

Бугунги кунга қадар 100 мингдан ортиқ кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилган.

custom img

“Менинг боғим” дастури доирасида ҳар бир лойиҳага  400 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилади

Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирида иштирок этди.

custom img

Тошкентда Қурилиш вазирлиги бош мутахассиси пора билан ушланди

У Юнусободдаги уйларни бошқа бошқарув компаниясига ўтказиб бериш эвазига 2200 доллар талаб қилган.

custom img

Жиззахда жамоат транспортида 1 апрелдан тўлов учун нақд пул қабул қилинмайди

АТТО орқали тўлов амалга оширилганда йўлкира 2100 сўмни ташкил этади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"