Ўзбекистон

Нью-Ёрк мери Эрик Адамс Ўзбекистонга келди

Савдо-саноат палатасида бўлиб ўтган учрашувда Нью-Ёрк фонд биржаси билан ҳамкорлик, АҚШ университетлари билан қўшма таълим лойиҳалари ва Тошкентда касб-ҳунар коллежи ташкил этиш таклифлари илгари сурилди.

Нью-Ёрк мери Эрик Адамс Ўзбекистонга келди

 

Кеча Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида АҚШнинг Нью-Ёрк шаҳри мери Эрик Адамс бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Палата раисининг маслаҳатчиси Умид Сафаров, республикамизнинг етакчи тадбиркорлари ҳамда бир қатор бизнес уюшмалари вакиллари иштирок этди.

 

Мулоқот чоғида томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, қўшма кооперация лойиҳаларини ривожлантириш ҳамда икки ҳудуд ўртасидаги бизнес алоқаларини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

 

Учрашув давомида Умид Сафаров Ўзбекистон тадбиркорларини АҚШ капитал бозорлари билан ишлашга тайёрлаш мақсадида Нью-Ёрк фонд биржаси билан ҳамкорлик йўлга қўйиш, мамлакатда Америка олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда бизнес мактаби ва акселерация дастурларини яратиш, шунингдек, Тошкентда қўшма касб-ҳунар коллежини ташкил этиш таклифларини билдирди.

 

Кичик бизнес уюшмаси раиси Камолат Мирзаалиева эса Нью-Ёрк кичик бизнес бирлашмаси билан ҳамкорлик ўрнатиш ва маҳаллий маҳсулотларнинг АҚШ бозорига экспортини кенгайтириш борасида ёрдам сўради.

 

Тадбиркорлар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Америка бозорига етказиб беришни кенгайтириш, биокимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ташаббуслар илгари сурилди.

 

Учрашув конструктив руҳда ўтди ва икки томонлама бизнес алоқларини янги босқичга кўтаришга хизмат қилиши кутилмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”да 47 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди

Мазкур лойиҳалар учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағларидан жами 18,2 млрд сўм ажратилди.

custom img

Ўзбекистонда поездлар кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади

Йўловчилардан поездлар белгиланган жадвалдан кеч келиши, манзилга кеч етиб бориши ҳақида шикоятлар келиб тушган.

custom img

Тошкент ва Сирдарёда “Умра” зиёрати билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Ҳайдовчилар учун жарима баллари бўйича имтиёзлар борлиги айтилди

Ҳайдовчи 12 ой давомида умуман жарима баллари олмаса, кейинги биринчи қоидабузарлик учун жарима баллари қўлланилмайди.

custom img

Қашқадарёда 9 мингдан ортиқ фуқаронинг уй-жойига эгалик ҳуқуқи тан олинди

Бугунги кунга қадар 100 мингдан ортиқ кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилган.

custom img

“Менинг боғим” дастури доирасида ҳар бир лойиҳага  400 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилади

Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирида иштирок этди.

custom img

Тошкентда Қурилиш вазирлиги бош мутахассиси пора билан ушланди

У Юнусободдаги уйларни бошқа бошқарув компаниясига ўтказиб бериш эвазига 2200 доллар талаб қилган.

custom img

Жиззахда жамоат транспортида 1 апрелдан тўлов учун нақд пул қабул қилинмайди

АТТО орқали тўлов амалга оширилганда йўлкира 2100 сўмни ташкил этади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"